Жамият

Молдовага ўтган ўзбекистонликлар ҳам эвакуация қилинди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаСпецборт Uzbekistan Airways в аэропорту польского города Катовице во время эвакуации граждан Узбекистана из Украины
Спецборт Uzbekistan Airways в аэропорту польского города Катовице во время эвакуации граждан Узбекистана из Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Айни дамда Польшада 220 нафар, ҳамда Украина - Польша чегарасида 50 нафар Ўзбекистон фуқаролари қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Украинадан Молдовага ўтган Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистонга олиб келинди деб хабар қилмоқда ТИВ.
Молдовадан 10 март куни 98 нафар Ўзбекистон фуқаролари Бухарест (Руминия) орқали орқали эвакуация қилиш ишлари якунланди. Eлардан 17 нафари аёллар, 5 нафари вояга етмаган шахслар ва 4 нафари чақалоқлардир.
Маълумот учун, айни дамда Польша ҳудудида 220 нафарга яқин ҳамда Украина—Польша чегарасида эса 50 га яқин Ўзбекистон фуқаролари қолмоқда. Уларни Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида 11 март куни битта эвакуация рейси амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 ҳолатига Украинадан Польша орқали 5282 фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Янгиликлар лентаси
0