Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Қайси дори кўпинча аллергияга сабаб бўлади - шифокор жавоби

© Unsplash / Volodymyr HryshchenkoМужчина держит лекарство
Мужчина держит лекарство - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кўпинча бактерияларга қарши дорилар, масалан, пенициллин ёки аминогликозид гуруҳлари препаратлари аллергия қўзғатади - шифокор.
ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Қайси препаратлар одатда аллергия чақиради ва нима учун буни олдиндан билиб бўлмайди? Шифокор аллерголог ва иммунолог Анна Максимова Sputnik радиосига бу борада тавсиялари билан ўртоқлашди.
“Аллергия, яъни иммунитет тизимининг маълум моддаларга ноодатий реакцияси турли хил безовта қилувчи хусусияти бор моддалардан келиб чиқиши мумкин: озиқ-овқат, косметика, чанг, ҳайвон жунлари, ўсимлик чангги, дори-дармонлар. У ёки бу дорининг номақбул реакцияга олиб келишини олдиндан айтиш қийин”,- дейди тиббиёт фанлари номзоди, аллерголог-иммунолог Анна Максимова.
“Дори аллергияси билан боғлиқ асосий қийинчилик ташхисда, чунки бу дори ҳар қандай ножўя таъсирларни келтириб чиқариши ҳақида мутлақ ишонч билан таъкидланган, аниқ далилларга асосланган усуллар йўқ",- дейди мутахассис.
Шифокорнинг таъкидлашича, амбулатория шароитида қўлланиладиган анъанавий тестлар фақат ўткир, ҳаёт учун хавфли бўлган аллергик реакцияларнинг олдини олади.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, дорилар қўзғатган реакциялар терида тошмалар пайдо бўлиши билан намоён бўлади.
“Кўпинча дори воситаларига аллергик таъсирчанлик реакцияларнинг тўртинчи тури, яъни ҳаёт учун хавфли бўлмаган, бироқ сифатини сезиларли даражада пасайишига олиб келадиган кечикувчи турдаги ўта сезгирлик билан ривожланади. Булар тошмаларнинг барча турларини келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, реакция дарҳол пайдо бўлмаслиги ёки дорини истеъмол қилиш муддати тугагандан сўнг пайдо бўлиши мумкин”, - дейди Анна Максимова.
Шунингдек, шифокор одатда аллергия қўзғатадиган препаратлар турларини маълум қилди.
“Кўпинча бактерияларга қарши дорилар, масалан, пенициллин ёки аминогликозид гуруҳлари препаратлари аллергия қўзғатади. Аспирин, ибупрофен каби стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дорилар ҳам номақбул таъсирлар келтириб чиқариши мумкин. Одатда тиш шифокорлари кўп ишлатадиган маҳаллий ишлаб чиқарилган анестезикалар ўткир аллергик реакцияларни келтириб чиқариши этимоли бор. Аммо маҳаллий анестезикага нисбатан, юқори сезувчанликни аниқлаш учун амбулатория тестларидан ўтиш мумкин. Вирусларга қарши препаратлар таркибида, фаол моддага қўшимча равишда, маккажўхори ёки картошка крахмали, озиқ-овқат бўёқлари каби қўшимчалар бўлади. Ва ушбу қўшимчалар аллақачон аллергия мавжуд бўлган инсонларда номақбул таъсирларни келтириб чиқариши мумкин”, — дейди мутахассис.
Шифокор турли дориларни харид қилишдан олдин йўриқномани диққат билан ўқиб чиқишни ва агар номақбул таъсирлар кузатилса, мутахассисга мурожаат қилишни тавсия қилди.
Янгиликлар лентаси
0