Россия

Россия 8та давлатга авиақатновлар чекловини бекор қилди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишСамолёты
Самолёты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожкистон, Туркманистон, Эрон ва Ўзбекистонга киритилган авиақатновлар чекловларини бекор қилди.
ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Россия саккизта давлатга нисбатан киритилган авиақатновлар чекловларини бекор қилади, деб хабар қилмоқда Росавиация.
"Россия Ҳукмати қарори асосида 2022 йилнинг 9 март куни Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожкистон, Туркманистон, Эрон ва Ўзбекистонга COVID-19 тарқалишини олдини олиш мақсадида киритилган авиақатновлар чекловлари бекор қилинди", - дейилга хабарда.
Парвозлар амал қилаётган ўзаро келишувлар асосида амалга оширилади.
Авиакомпаниялар доимий ва чартер парвозлар амалга оширганда Россия бош санитар шифокорининг 2020 йил 18 март куни имзоланган 7 рақамли қарорига амал қилишлари керак, дейилган Росавиация хабарида.
Янгиликлар лентаси
0