Иқтисод

Самарқандда янги қуёш электр станцияси ишга тушади

© МинэнергоВ Самарканде запустят новую ФЭС
В Самарканде запустят новую ФЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Самарқандда апрел ойига қадар умумий қуввати 100 мегаватт бўлган янги ФЭС ишга тушади. У 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергия билан таъминлайди.
ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида апрель ойига қадар умумий қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.
Ушбу станциянинг ер майдони 353 гектарга тенг. Қуёш панелларининг умумий сони эса 295 мингдан ортиқ. Айни кунларда панелларни ўрнатиш жараёнлари давом этмоқда.
Электр станция ишга тушгач нималар ўзгаради:
Биринчидан, йилига 260 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида 80 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси билан таъминланади.
Иккинчидан, йилига 78 миллион куб метр табиий газ тежалаб қолинади. Бу эса республикадаги мавжуд барча аҳоли хонадонларини бир кун давомида табиий газ билан таъминлаш имконини беради.
Учинчидан, атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндилар чиқишининг олди олинади.
Тўртинчидан, станцияда янги иш ўринлари яратилади. Қурилиш ишларига 400 нафар ишчи-ходим жалб этилган бўлса, станция ишга тушгач уларнинг сони яна 25 нафарга кўпаяди.
Станция давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида Франциянинг “Total Eren” компанияси томонидан қурилмоқда. Лойиҳа қиймати 100 миллион долларни ташкил этади.
© МинэнергоВ Самарканде запустят новую ФЭС
В Самарканде запустят новую ФЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2022
В Самарканде запустят новую ФЭС
Маълумот ўрнида, айнан ушбу қувватдаги биринчи қуёш фотоэлектр станцияси ўтган йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида ишга туширилган эди.
2023 йил якунига қадар Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида қуввати 220 мегаватт бўлган вилоятдаги иккинчи йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган. Станция Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан қурилади.
Янгиликлар лентаси
0