Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Қуролли кучлар кун сайин олдинга юрмоқда: Россия Мудофаа вазирлиги харитаси

© Sputnik / Алексей КуденкоСпецоперация на Украине: Танки вооруженных сил ДНР и ЛНР
Спецоперация на Украине: Танки вооруженных сил ДНР и ЛНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия, ДХР ва ЛХР Қуролли кучлари тизимли равишда Украина ҳудудида аҳоли пунктларини миллатчи батальонлардан озод қилини давом эттирмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Донецк Халқ республикаси милицияси кучлари Россия Қуролли кучлари кўмагида бир неча аҳоли пунктларини эгаллаб олди, деб ҳабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
© Минобороны РФКарта Минобороны РФ: Территории под контролем Вооруженных сил РФ, ЛНР и ДНР
Карта Минобороны РФ: Территории под контролем Вооруженных сил РФ, ЛНР и ДНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2022
Карта Минобороны РФ: Территории под контролем Вооруженных сил РФ, ЛНР и ДНР

“ДХР милицияси кучлари Россия Қуролли кучларининг масофадан туриб зарба бериши ёрдамида Валериановка, Зеленый Гай аҳоли пунктларини қўлга киритди. Новоандреева аҳоли пункти жануб ва шарқ томондан қуршовга олинди.Украина ҳудуди ичкарисига кириш 9 километрни ташкил қилди”, - дейилган хабарда.

Луганск Халқ республикаси ҳарбий кучлари 6 км ичкарига кириб, Суровцевка, Щедрищево, Житловка аҳоли пунктларини эгаллаб олди ва Рубежное қишлоғини блокировка қилди.
Россия Федерацияси Қуролли кучлари кенг фронт бўйлаб ҳужумга ўтиб, Новодонецкое, Новомайорское ва Павловка аҳоли пунктларини эгаллаб олди. Қўшинлар бир сутка давомида 21км ичкарига кирди.
Узоқ масофадан туриб юқори аниқликда зарба берувчи қуроллар ёрдамида 12 март куни эрта тонгда Украина ҳарбий инфратузилмасига зарба берилди. Васильководаги ҳарбий аэродром ва Украина Қуролли кучлариинг Броворида жойлашгаг Бош Радио ва радиотехник разведкаси маркази йўқ қилинди.
Ўтган сутка давомида Россия авиацияси томонидан 5та учувчисиз аппарат, жумладан 2та “Байрактар ТБ-2” ҳамда битта “Точка-У” ракетаси уриб туширилди.
Россия авиацияси Украинанинг 145та ҳарбий инфратузилма объектини йўқ қилди. Жумладан 3та “Бук М-1” зенит ракета мажмуалари, 8та алоқа узеллари, 5та ўқ-дори ва ёқилғи омборхоналари ва 78 та ҳарбий техника турар жойлари йўқ қилинди.
Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг 3491та ҳарбий объект, 123та учувчисиз аппарат, 1127та танк ва бошқа зирҳли машиналар, 115 реактивных ўт очиш тизимлари, 423 тўп ва миномётлар, 934 та махсус ҳарбий автомобиллар.
Янгиликлар лентаси
0