Жамият

Самарқандда ҳокимлар 114та қонунга зид қарор қабул қилган

© Pixabay / MiamiAccidentLawyerЗакон адвокат справедливость
Закон адвокат справедливость - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Маъмурий суд хулосасига кўра, қонунга зид қарорларнинг аксарияти - ер участкаларидан фойдаланиш, ижарага бериш ва қайтиб давлат заҳирасига олиш соҳаларида келиб чиққан.
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Ўтган 2021 йил давомида Самарқандда туман ва шаҳар ҳокимларининг 114 та қарори ҳақиқий эмас деб топилди, деб хабар қилмоқда ЎзА вилоят маъмурий судига асосан.
Самарқанд вилояти маъмурий суди раиси Т.Файзиев маълум қилишига кўра, 2021 йил давомида маъмурий суд томонидан жами 1148 та иш кўриб чиқилган бўлса, улардан 419таси (36,4%) ҳокимлар қарорларининг қонунийлиги юзасидан бўлган.
Вилоят маъмурий суди улардан 114 тасини қоннунга зид деб топган. Хусусан:
Пастдарғом туман ҳокими - 36 та,
Самарқанд шаҳар ҳокими - 24 та,
Самарқанд туман ҳокими - 10 та,
Булунғур тумани ҳокими - 7 та,
Ургут, Тойлоқ, Каттақўрғон туманлари ҳокимлари - 5тадан,
Каттақўрғон шаҳар ҳокими 5 та.

Ушбу қарорларнинг барчаси ҳақиқий эмас деб топилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари суд томонидан тикланди. Ҳокимликларига нисбатан 33 та хусусий ажрим чиқарилган.

Ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш кўрсаткичи 2020 йилга нисбатан 2021 йилда 16 тага ошган.
Маъмурий суд раиси маълум қилишига кўра, қонунга зид қарорларнинг аксарияти ер участкаларидан фойдаланиш, ижарага бериш ва қайтиб давлат захирасига олиш соҳаларида келиб чиққан. Бунга сабаб - туман ва шаҳар ҳокимларининг Ер кодекси нормаларини билмаслиги ҳамда маъмурий тартиб-тамойиллардаги хатоликлар дейилган.
Янгиликлар лентаси
0