Спорт

Эрондаги мусобақада Ўзбекистон таэквондочилари 3та медал қўлга киришди

© tkd-newsСоревнования по таэквондо
Соревнования по таэквондо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонлик спортчилар Осиё таеквондо федерацияси президенти кубогида кеча 3та медал қўлга киритишди.
Эрон давлати пойтахти Теҳрон шаҳрида Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги мусобақаси давом этмоқда.
Ўзбекистонлик спортчилар Осиё таеквондо федерацияси президенти кубогида кеча 3та медал қўлга киритишди, деб хабар қилди Спортни ривожлантириш вазирлиги.
- 63 кг вазн тоифасида Нияз Пўлатов финалгача етиб борди. Бироқ ҳал қилувчи баҳсда Нияз эронлик Заид Алхалванига имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
-74 кг вазн тоифасидаги Жасур Жайсунов ярим финалда эронлик Мирхашем Ҳуссайнига ютқазиб қўйди ва бронза медали билан чекланди.
-87 кг вазн тоифасида Никита Рафалович ярим финалда озарбайжонлик Талех Сулаймановга имкониятни бой берди ва у ҳам бронза медалини қўлга киритди.
Бундан ташқари -54 кг вазн тоифасида Омонжон Отажонов ва Жаҳонгир Худойбердиевлар чорак финалга қадар етиб боришди.
Янгиликлар лентаси
0