Колумнистлар

Ғарб Россияга жиддий сабоқ берди. Ундан фойдаланиш фурсати келди

© Sputnik / Mikhail Voskresenskiy / Фотобанкка ўтишВывеска на ресторане "Макдоналдс" в Москве
Вывеска на ресторане  Макдоналдс в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Чет эл бизнесининг Россиядан оммавий чиқиб кетиши бошқа кўплаб оқибатлар қаторида иккита афсонани йўққа чиқарди. Ўтган ўн йилликда дунё бу икки афсонага шунчалар қаттиқ ишонар эдики, уларни сўзсиз, ўз-ўзидан равшан ҳақиқат сифатида қабул қила бошлаган эди ҳатто.
Биринчидан, гап трансмиллий компанияларнинг глобаллашув етакчиси, ташкилотчиси ва драйвери эканлиги ҳақидаги машҳур назария ҳақида кетмоқда. Бунда уларнинг миллий давлатларни эгаллаб олиши ва алал-оқибат бостириши муқаррар. Ўтган бир ҳафта ичида маълум бўлдики, трансмиллий бизнес қанчалик улуғвор, бой ва қудратли бўлмасин, унинг ватани бор – ва шу ватан буйруқ берганда (масалан, у ёки бу давлатни тарк этиш) ягона чора унинг буйруғига амал қилишдир.
Иккинчи йўққа чиққан афсона эса табиий равишда биринчисидан келиб чиқади: яъни бизнес, айниқса, йирик корпоративлар, фақат иқтисодий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда бошқарилади. ОАВлар Россияни тарк этаётган компанияларнинг ўнлаб, юзлаб, миллионлаб, баъзи ҳолларда ҳатто миллиардлаб долларларни ташкил этадиган йўқотишлари ҳақидаги эксперт ҳисоб-китобларига тўла. Брендларнинг ўзлари эса қарорларини “вақтинчалик иш тўхтатилиши” ҳақидаги сўзлар билан тузатишди. Бундай ҳаракатдан уларнинг эшикни очиқ ҳолда қолдириши ва тез орада Россия бозорига қайтиш истагини пайқаш мумкин, аммо латифада келтирилганидек, “кактус чайнашда давом этинг”.
Бироқ, Россия учун содир бўлаётганларнинг барчаси нафақат сабоқ берувчи аҳамиятга эга, балки жавоб бериш керак бўлган жуда катта ва мураккаб вазифадир. Мамлакат келгуси ҳафта ва ойларда юзага келган бўшлиқларни тўлдириш, оммавий ишсизликнинг олдини олишдан тортиб асосий саноат тармоқларининг узлуксиз ишлашини давом эттиришгача бўлган масалалар борасида шошилинч тарзда қарорлар қабул қилиши керак. Бу бемаъни туюлиши мумкин, аммо, (мисол учун, “Макдональдс” ва бошқа шунга ўхшаш компаниялар кетиши ҳақиқатан ҳам йирик шаҳарларда умумий овқатланиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради) имкон қадар тезроқ ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар. IT ва бошқа стратегик тармоқлар ҳақида умуман гапиришнинг ҳожати йўқ.
Аммо олдинда Россиянинг (нафақат Россиянинг) содир бўлаётган воқеаларни ҳисобга олган ҳолда, энг долзарб вазифаларига қўшимча равишда, чет эл инвестицияларига давлат ёндашувини тубдан қайта кўриб чиқиши турибди.
Сўнгги икки ҳафта ичида (яъни бизнинг кўз ўнгимизда ўтмишга қайтариб бўлмайдиган тарзда ўтиб кетди) олдинги давр классик либерализмининг оддий мантиғи ишлади:
1. Чет эл инвестициялари - бу жуда яхши, чунки улар миллий иқтисодиётга пул киритади. Миллий иқтисодиётнинг уларсиз пули бўлиши шунчаки мумкин эмас эди. Ва шу билан иқисодиётнинг ривожланишини рағбатлантиради.
2. Инвесторлар учун чекловлар - бу ёмон, чунки чекловлар сармоя киритиш истагини камайтиради.
Силлиқ кўринадиган бу ёндашувнинг салбий томонлари мавжудлигини кўпчилик олдин ҳам тушунган. Бироқ айнан хорижлик бизнес иқтисодиёт бутун тармоқларининг оммавий чиқиб кетиши жамият ҳаётини ёқиб юборишга, мамлакатни беқарорлаштиришга уринаётган ҳозирги “дўзахий” санкциялар нафақат Россияга, балки кўпгина мамлакатларга хорижий бизнеснинг ишига бепарволик ва чекловсиз ёндашишнинг хавфлилигини англатди.
Демак, кун тартибида хорижий компаниялар ва уларнинг мамлакатимиздаги фаолиятига нисбатан янги қоидалар ишлаб чиқиш турибди.
Шубҳасиз, дунёда бу борада аллақачон маълум бўлган амалиётлар бор.
Бу йўналишда Хитой узоқ вақтдан бери фаол ишламоқда. Ушбу мамлакатда чет эл инвестициялари, тамойилларга кўра, тақиқланган тармоқларнинг тўлиқ рўйхати мавжуд. Ўтган йили бутун дунё бўйлаб Хитойда хусусий таълим хизматлари бозорини ислоҳ қилиш билан боғлиқ бўлган шов-шув, бошқа мезонлар қатори, хорижий инвесторларнинг таълим секторидан четлатилгани билан боғлиқ эди. Бундан ташқари, Хитойда хорижий фирмалар ваколатхоналар орқали ишлай олмайди – тўлақонли фаолият учун, ҳатто 100% хорижий капиталга эга компания ҳам мамлакатда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Бироқ, Россиянинг сўнгги тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, Пекин қоидаларни қатъийлаштиришга ҳаракат қилади, деган гумон бор, чунки маълум бўлганидек, ҳатто мамлакатда бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва бош компаниядан шунчаки буйруқ олиш орқали бизнеснинг бир кечада ёпилмаслиги ҳам кафолатланмаган.
Бундай тажриба, таъбир жоиз бўлса, реал вақт режимида бошидан кечираётган мамлакатимиз учун долзарбдир.
Ва, эҳтимол, бошқа мамлакатларнинг ностандарт тажрибасини диққат билан кўриб чиқиш ҳам мантиққа тўғри келар. Бунда, айниқса, Бирлашган Араб Амирликлари алоҳида ажралиб туради.
2019-йилда хорижий сармояларни фаол жалб қилиш мақсадида бу давлат ўзининг иқтисодий қонунчилигини сезиларли даражада эркинлаштиришга киришди: тўлиқ хорижий капитал иштирокида муайян шароитларда компаниялар яратишга рухсат берди.
Гап шундаки, бунгача хорижий инвесторлар фақат БАА давлати ёки фуқаролари ( бунда фуқаронинг акция миқдори 51%дан кам бўлмаслиги керак) иштирокида қўшма корхоналар яратиши керак эди. Бу қоида, баъзи ҳолларда, ҳанузгача сақланиб қолган, аммо 2019 йилда қабул қилинган қонун жараёнга бир қанча имтиёзлар берган.
Ўшанда иқтисодчилар ва ишбилармонлар хорижий капиталга қўйилган чекловлар олиб ташланишини бир овоздан олқишлаган, бу эса Амирликларга сармоя жалб қилишга ёрдам берар эди.
Бироқ 2022-йилдан бошлаб вазият бироз бошқача кўринмоқда – хориждан келаётган пуллар нафақат миллий иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам беради, балки воқеалар далолат берганидек, унинг хавфсизлигига ҳам путур етказади. Демак, эҳтимол, Амирлик расмийлари аввалдан ҳақ бўлган. Ва бошқа мамлакатларга уларнинг тажрибасини (албатта, мослаштириш орқали) ўзлаштириш мантиқан тўғри бўлади.
Россия фуқаролари қўшма корхона акцияларининг 51 фоизига эга бўлишлари шартми? Ёки операцияларнинг барбод бўлишига йўл қўймаслик учун фуқароларга фавқулодда вазиятда компания устидан назоратни ўз қўлига олиш имконини берадиган кичикроқ улуш билан чекланиши мумкинми? Бу каби масалаларни муҳокама қилиш мумкин. Бироқ ҳозирги воқеликда Россия бозорига кирмоқчи бўлган ҳар қандай хорижий капитал учун қўшма корхона яратиш тўғрисидаги қонуний талаб кўпроқ мос келади.
Икки ҳафта олдин миллий иқтисодий хавфсизликни яхшилашга қаратилган ҳар қандай фикр-мулоҳазалар кўплаб мутахассисларнинг жаҳон иқтисодиёти, эркин бозор ва иқтисодий либерализм қонунлари қандай ишлашини тушунмайдиган, аксинча, гўёки мамлакатга таҳдид солаётган хавф-хатарларга эътибор қаратадиган параноиклар ҳақида масхарадек эшитилиши мумкин эди.
Хўш, сўнгги кунларда параноиклар ҳақ бўлиб чиқди: хавф-хатарлар умуман узоқ эмаслиги маълум бўлди. Ғарб қонун-қоидалар йўқлигини, бозор қонунлари ишламаслигини, “инқилобий эҳтиёжлар”дан келиб чиққан ўзбошимчалик ва мусодара қилиш эса – нафақат одамларни, балки бутун мамлакатларни талон-тарож қилишнинг мутлақо самарали усули эканлигини ишончли исботлади.
Бу шуни англатадики, Россия - Ғарб билан қарама-қаршиликда ўз суверенитетини ҳимоя қиладиган ўнлаб бошқа давлатлар каби - хавфсизлик ёки хорижий сармояни жалб қилиш танловида шунчаки биринчисини танлашга мажбурдир.

Мавзуга оид:

“Фалокатга келяпмиз”. Россияга қарши санкциялар Европа ва Хитойга керакми?
Жанг майдонида ва молиявий жиҳатдан – Ғарб Россияга максимал зарар етказмоқчи
Россия Давлат думаси депутати Ғарбнинг эҳтимолий санкцияларини ўғриликка қиёслади
Россиядан кетган компанияларни миллийлаштириш режалаштирилмоқда – Медведев
Янгиликлар лентаси
0