“Ибратли оила” кўкрак нишони таъсис этилади

© REUTERS / Fabrizio BenschЛюди наблюдают закат в Берлине, Германия
Люди наблюдают закат в Берлине, Германия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2022
Oбуна бўлиш
Оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилалар учун кўкрак нишони таъсис этилади.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистонда "Ибратли оила" кўкрак нишони таъсис этилади. Бу президент Шавкат Мирзиёев имзолаган "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонда кўзда тутилган.
Бу кўкрак нишони фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларга берилади.
Уни 15 май — Халқаро оилалар кунида топшириш тартиби белгиланган.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бир ой муддатда "Ибратли оила" кўкрак нишони тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим.
Янгиликлар лентаси
0