Спорт

Криштиану Роналду – футбол тарихидаги энг яхши тўпурар

© REUTERSКриштиану Роналду
Криштиану Роналду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Роналду клуб ва терма жамоа миқёсидаги расмий голлари сонини 807 тага етказиб олди. Бу футбол тарихидаги энг яхши кўрсаткич.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. “Манчестер Юнайтед” футбол клуби хужумчиси ва Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду расмий ўйинларда киритилган голлар сони бўйича рекорд ўрнатди.
Роналду Англия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши ўйинда (3:2) хет-трик қайд этди ва фаолиятидаги голлари сони 807 тага етказиб олди. Бу футбол тарихидаги энг яхши кўрсаткич. Rec.Sport.Soccer Statistics Foundation (RSSSF) ҳисоб-китобларига кўра, Роналду Йозеф Бицан (805 та гол) рекордини янгилаган.
Роналду фаолияти давомида "Спортинг" клубида 5 та, "Манчестер Юнайтед"да 136 та, "Реал"да 450 та ва "Ювентус" сафида 101 та гол урган. Шунингдек, Португалия терма жамоаси сафида 115 та голни ўз номига ёздириб қўйган.
Роналду миллий жамоалар таркибида урилган голлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду беш карра “Олтин тўп” соҳиби саналади.
Янгиликлар лентаси
0