Жамият

Ўзбекистон ва Туркия ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни ўзаро тан олади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Икки мамлакат ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19’га қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан олади.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия COVID-19’га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар берди.
Ҳужжатлар 15 мартдан тан олинади.
“Томонлар ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19’га қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан олади”, – дейилган хабарда.
Сертификат эгасининг давлатларнинг ҳудудига тўсиқсиз кириши кафолатланади. Миллий даражада ёки ЖССТ томонидан тасдиқланган вакциналар билан тўлиқ эмланган икки мамлакатдан сайёҳлар, агар вакцина тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган бўлса, ўз мамлакатларига киришда ушбу қоидалардан фойдаланади.
Аввалроқ Тожикистон 15 мартдан Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни расман тан олишини маълум қилган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда жами 46,9 миллион дозадан ортиқ ковидга қарши вакцинадан фойдаланилган. Эмланиши керак бўлган аҳолининг 92,1 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олишга улгурган, 73,6 фоизи эса тўлиқ эмланиб бўлган. Аҳоли ZF-UZ-VAC 2001, “Спутник V”, “Спутник Лайт”, “AstraZeneca”, “Moderna”, “Pfizer/BioNTech”, “CoronaVac” вакциналари билан эмланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0