Жамият

Қадимий Талипоч қалъа дарвозаси девори ўпирилиб тушди

© Фото: Маданий мерос агентлигиТалипоч қалъа дарвозаси девори
Талипоч қалъа дарвозаси девори  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бухорода XVI асрга оид Талипоч қалъа дарвозасининг чап томон қалъа девори ёғингарчилик сабаб қулаб тушди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Бухоро шаҳридаги “Талипоч қалъа дарвозаси” чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қалъа девори 11 март куни мутасил ёғингарчилик оқибатида қулаб тушган. 12 март куни 12 март куни Бухоро вилоят ҳокимлиги, вилоят Маданий мерос ва фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Бухоро минтақавий реставрация маркази масъул ходимлари ва махсус экспертларидан иборат жамоатчилик илмий маслаҳат кенгаши аъзолари ҳодиса жойида ўрганиш ишларини олиб борган.
© Фото: Маданий мерос агентлигиТалипоч қалъа дарвозаси девори
Талипоч қалъа дарвозаси девори  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2022
Талипоч қалъа дарвозаси девори
XVI асрга оид Талипоч қалъа дарвозаси 2003 йилда қайта тикланган. Ўтган йиллар давомида қалъа атрофидаги деворнинг чап қаноти ортидаги маданий қатламларнинг чўкиши, қоплама деворларида ёриқлар пайдо бўлиши ҳамда март ойида кузатилган доимий ёғингарчилик деворнинг чўкиши ва қулаб тушишига олиб келгани аниқланган.
Таъкидланишича, Талипоч қалъа дарвозаси 2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг манзилли рўйхатига киритилган.
Ҳозирда соҳа мутасаддилари ва мутахассислар томонидан мазкур объектнинг атрофини ўраб олиш, мазкур ҳудудда яшовчи фуқаролар ва объектга ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилган. Шунингдек, Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси ва экспертлар томонидан объектнинг техник ҳолати ўрганилиб ва уни тезкорлик билан қайта тиклаш чораларини кўриш бўйича муҳокамалар олиб борилган.
Маданий мерос агентлиги объектда 2003 йилда реставрация ишлари амалга оширилган бўлса-да, шошма-шошарликка йўл қўйилгани, таъмирлаш ишлари малакали усталар томонидан олиб борилмагани ўз таъсирини кўрсатганини билдирган.
“Эндиликда бу каби камчиликларнинг олдини олиш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан маданий мерос объектларини реставрация ишларини пухта ўйланган режа асосида, малакали мутахассислар иштирокида амалга ошириш чоралари кўрилмоқда”, — дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0