Дунёда

Россияга қарши санкциялар муаммоларни ҳал этмайди – Чавушўғли

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел Турции Мевлют Чавушоглу, архивное фото
Министр иностранных дел Турции Мевлют Чавушоглу, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Туркия ташқи ишлар вазири мамлакат Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига қўшилмаслигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Туркия Украинадаги махсус ҳарбий операция туфайли Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига қўшилмайди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғли Анталиядаги Дипломатик форумида маълум қилди.
“Биз санкциялар муаммоларни ҳал этмайди деб ҳисоблаймиз”, - дея жавоб берди у Туркиянинг Россияга қарши санкция киритиш бўйича позицияси ҳақидаги саволга.
Куни кеча Туркия энергетика вазири Фатиҳ Дўнмез мамлакат Россияга қарши санкцияларга қўшилмаслиги ва яхши савдо алоқаларини сақлаб қолишни исташини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 22 февралда ДХР ва ЛХРни тан олганидан сўнг АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияга қарши кескин иқтисодий чекловлар жорий эта бошлади. Украина ҳудуди махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг эса АҚШ ва ЕИ Россияга қарши максимал даражада санкциялар жорий этди. Хитой, Ҳиндистон, Сурия, ва яна бир неча давлатлар санкцияларда иштирок этмади ва уларни қоралаб чиқди.
Хитой АҚШ санкцияларнинг асл мақсадини фош қилди
Янгиликлар лентаси
0