Жамият

Аёллар учун “Илк парвозим” ижтимоий лойиҳаси эълон қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровDreamliner узбекских авиалиний заходит на посадку
Dreamliner узбекских авиалиний заходит на посадку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Лойиҳанинг асосий мақсади "Темир дафтар"га киритилган аёллар орзуларини рўёбга чиқаришдан иборат.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси "Темир дафтар"га киритилган аёллар учун "Илк парвозим" ижтимоий лойиҳасини бошлади.
Компания матбуот хизмати раҳбари Камола Икрамованинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, бу лойиҳа шу вақтгача самолётда учмаган аёлларни қамраб олади.
Лойиҳанинг асосий мақсади "Темир дафтар"га киритилган аёллар орзуларини рўёбга чиқаришдан иборат. У аёлларга бир оз бўлсада, ҳаётнинг кундалик муаммоларини унутиш ва ўз орзуларини рўёбга чиқариш учун вақт ажратиш имконини беради.
Шу йилнинг март ойи охирларида илк парвоз амалга оширилади. Парвозлар Самарқанд, Бухоро, Урганч каби шаҳарлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа диққатга сазовор жойлари бўйлаб амалга оширилади. Ҳозир 15 нафар аёл биринчи парвозга тайёрланмоқда.
“Лойиҳада “Темир дафтар”га киритилган аёллар иштирок этишлари мумкин. Бизга аёллар рўйхатини Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги тақдим этиб боради. Саёҳат қилиш бепул. “Илк парвозим” ижтимоий лойиҳаси шу йилнинг охирига қадар давом этади. Лойиҳа доирасида ана шундай 10 га яқин бепул саёҳатларни амалга оширишни режалаштиряпмиз”, - деди авиакомпания матбуот хизмати раҳбари.
Маълум қилинишича, лойиҳада иштирок этмоқчи бўлган аёллар авиакомпанияга ёки вазирликка мурожаат этишлари ҳам мумкин.
Наврўз байрамида ички саёҳатлар учун чегирмалар берилади
Эслатиб ўтамиз, "Темир дафтар"га эҳтиёжманд оилаларнинг 7 та тоифаси киритилган. Улар кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, якка-ёлғиз кексалар, доимий ишсиз фуқаролар, карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар, оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтиб келган фуқаролар.
Янгиликлар лентаси
0