Баҳорги таътил қачон бошланиши айтилди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишШкола
Школа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2022
Oбуна бўлиш
Мактабларда III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади ва IV чорак 28 март кунидан бошланади
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон умумтаълим мактаб ўқувчилари учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади, яъни шу куни дарс машғулотлари тўлиқ олиб борилади.
21 мартдан бошланадиган таътил 7 кун давом этади. IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади.
Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, мактабларда баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0