Жамият

Икки ойда тез ёрдамга 2 миллиондан зиёд чақириқ келиб тушди

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишАптечка
Аптечка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Энг кўп мурожаат Фарғона, Андижон, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятида қайд этилган.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. 2022 йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистон бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 2 миллион 42 минг 481 та чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, коронавируснинг “омикрон” штамми кенг тарқалган дастлабки ойларда тез ёрдамга келиб тушган чақириқлар сони янада ошган.
Дастлабки икки ойда келиб тушган чақириқлар сони қуйидагича:
Фарғона - 236 393 та;
Андижон -216 359 та;
Тошкент шаҳри - 213 315 та;
Тошкент вилояти - 206 134 та;
Жиззах -79 449 та;
Сирдарё - 70 522 та;
Навоий - 62 639 та.
Ўтган икки ой давомида энг кўп кунлик чақириқ 16 январга тўғри келган. Шу куни Республика тез тиббий ёрдам хизматига бўлган жами мурожаатлар сони 46 минг 613 тани ташкил этган. 17 февраль куни эса энг кам 28 минг 960 та кунлик чақириқ қайд этилган.
Таққослаш учун, 2021 йилнинг январь ва февраль ойларида ўзбекистонликлардан тез тиббий ёрдам хизматига жами 1 миллион 764 минг 642 та чақириқ келиб тушган эди.
Йилнинг дастлабки 10 кунида тез ёрдамга чақириқлар сони ошди
Вазирлик маълумотларига кўра, бугунги кунда мазкур тизимнинг тезкорлиги ва тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида тез ёрдамдаги реанимобил машиналар сони 442 тага етказилган.
Янгиликлар лентаси
0