Самарқанд туманига прокурор ҳоким бўлди

© Пресс-служба хокимията Самаркандской областиСирожиддин Усманов
Сирожиддин Усманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2022
Oбуна бўлиш
Президент туманнинг собиқ ҳокимини Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ишдан олган эди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Сирожиддин Усмонов Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самарқанд тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Усмонов янги ҳоким лавозимига тасдиқланди.
Сирожиддин Усмонов 1979 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Мазкур тайинловга қадар у Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
2019 йил 30 июлдан буён Самарқанд туманини бошқариб келаётган Носир Мавлонов Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил февралида Самарқандга ташрифи давомида ишдан олинган эди.
Бироз олдин Самарқанд вилоятининг Нуробод туманига янги ҳоким тайинлангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0