Жамият

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

© AFP 2022 / ADEK BERRYСейсмограф
Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тошкент вақти билан соат 11:29 да Тожикистонда ер силкиниши қайд этилди. Унинг кучи Тошкент вилоятида ҳам сезилди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. 14 март куни Тожикистонда рўй берган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, қўшни мамлакатда зилзила Тошкент вақти билан соат 11:29 да кузатилган.
Ер силкиниши координаталари: 40,39 градус шимолий кенглик; 70,17 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,7. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 126 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши сезилиш кучи: Тошкент вилоятида 2 балл.
Янгиликлар лентаси
0