Тинимсиз ёғингарчилик қишлоқ хўжалиги экинларига қандай таъсир қилади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишВесеннее цветение растений в Краснодаре
Весеннее цветение растений в Краснодаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2022
Oбуна бўлиш
Ҳар куни ёғаётган ёмғир бошоқли дон етиштиришда, боғ ва токзорларга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ёғингарчилик бошоқли дон, чигит етиштириш, боғ ва токзорларга ўзининг ижобий ва салбий таъсири кўрсатади. Бу ҳақда АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Ходжаева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Таъкидланишича, март ойининг биринчи ўн беш кунлигида тупроқнинг 10 см чуқурлигида ҳарорат ўртача 7 даража илиқни кўрсатган. Яъни эрталаб соат 5 да 6 даража, кеч соат 17 да 8 даражага тенг бўлган.

Бошоқли дон етиштириш

Ёғингарчилик миқдорининг кўп бўлиши ўсимликка берилган азотли, фосфорли ва калийли минерал ўғитларнинг тўлиқ ўсимлик томонидан ўзлаштирилади ҳамда тупроқда намлик заҳираси тўпланади.
Парваришланаётган бошоқли дон экинлари ҳамда лалмикор ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги экинлари ўсади ва ривожланади.
Тупроқда намликнинг етарли бўлиши ва ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, бошоқли дон экинларининг қўшимча поя ҳосил қилишига сабаб бўлади.
Тупроқнинг ҳайдов қатлами намга тўйинади, ғалла майдонларининг ҳар гектарига бир марта суғориш учун сарфланадиган 750-900 метр куб сув иқтисод қилинади. Бунинг ҳисобига сув омборларига йиллик истеъмол учун сув захиралари йиғилади.

Қишлоқ хўжалиги экинлари

Ғалла майдонларида эрта баҳорги азотли ўғитлар билан озиқлантирилган бўлса ривожи тезлашади, аммо озуқа етарли бўлмаган майдонларда ғалла ниҳолларининг ривожи сусаяди ҳамда униб ўсишга қувват етмаганидан сарғайиб кетиш эҳтимоли мавжуд.
Эрта баҳорда ҳавонинг нисбий намлиги 60 фоиздан юқори бўлиб, ўртача кунлик ҳаво ҳарорати 7-15 даража илиқ бўлганда, сариқ занг касаллиги, агар ушбу намликда ўртача кунлик ҳаво ҳарорати 15-25 даража бўлганда эса қўнғир занг касаллиги кенг тарқалишига шароит яратилади.
Серёғин келган йилларда ғаллазорларда замбуруғли касалликлар (сариқ ва қўнғир занг, ун шудринг, септариоз, илдиз чириш) кенг тарқалиши кўп йиллик тажрибаларда кузатилган.
Эрта баҳордаги етарли намлик ва нисбатан иссиқ об-ҳаво ғаллазорларда бегона ўтларнинг жадал ривожланишига олиб келади.
Ғалла майдонларида суғоришни тартибга солиш лозим. Эътиборсизлик оқибатига ғалла майдонларида замбуруғли касалликлар ва турли хил бегона ўтлар ривожланиши мумкин.
Сизот сувлари яқин жойлашган ҳамда ҳавонинг нисбий намлиги юқори бўлган ҳудудларда касалликларнинг олдини олиш учун доимий кузатув ишлари олиб борилади.
Республика ҳудудларида бугунги кун шароитида, ғаллачиликдаги зарарни олдини олиш мақсадида занг ва бошқа касалликларга, бегона ўтларга ҳамда зараркунанда ҳашоратларга қарши кимёвий курашиш учун 1,5-2 марта тўлиқ ишлов беришга етарли кимёвий воситалар заҳираси яратилган. Далага чиқиш имконияти бўлиши билан ғалла майдонларида тўлиқ профилактик ишлов бериш ишлари амалга оширилади.

Чигит экиш

Тупроқда намликнинг меъёрдан кўп тўпланиши чигит экиладиган майдонларда тупроқнинг намлик режимига ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса, чигит экиш учун кузда шудгор қилиб қўйилган майдонларда ерда намлик заҳираси ошиб, чигитни тупроқнинг табиий намлигида ундириб олиш имконини беради.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сирдарёвилоятларининг 440 минг гектардан ортиқ пахта майдонларида ёмғир сувларидан шўр ювиш ишларида фойдаланиш яхши самара беради.
Бундан ташқари, республика бўйича 332 минг гектар пушта олиб, нам суви бериб чигит экиладиган Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Жиззах, Фарғона, Самарқанд ваНавоий вилоятлари ҳудудларида кузда ва эрта баҳорда олиб қўйилган пушталар ёмғир суви билан тўлиб, табиий намлик захираси яратилади.
Бундай пайтларда чигит экишда деҳқон ва фермерлар, кўп йиллик тажрибага эга бўлган олим ва мутахассислар тавсияларига ҳамда илғор тажрибаларига таянган ҳолда ишларни ташкил қилишлари керак бўлади.
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ушбу ёғингарчиликлардан кейин ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олиб чигит экишга ер тайёрлаш ва чигит экишни оптимал муддатларда ҳамда сифатли ўтказишга алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
Баҳорнинг илиқ кунларида чигит экиш ишлари бир кунга кечиктирилса тупроқнинг 1 см даги намлиги, агар 3-4 кунга кечиктирилса 3-4 смқатламидаги намлик кўтарилиб (буғланиб) кетади.

Мевали боғ ва дарахтлар ҳамда токзорлар

Респуликада барча тоифа хўжаликларида жами 337 минг гектар боғлар ва 182 минг гектар узумзорлар мавжуд. Тинимсиз ҳар куни ёғаётган ёмғир бугунги кунда гуллаш фазасига кирган ўрик, шафтоли, бодом боғлари ҳосилдорлигига зарар етказмайди. Фақат чангланиш муддатини секинлаштириши мумкин. Қолган мевали боғлар бугунги кунда гуллаш фазасида эмаслиги сабабли зарари кузатилмайди.
2020- 2021 йилда янги барпо этилган 88 минг гектар мевали боғлар ва 75 минг гектар узумзорларга тупроқдаги намлик ҳисобига илдиз тизими яхши ривожланишига катта фойдаси бор. Айниқса лалми ерларда парваришланаётган боғларнинг ер ости сувларининг захираси таъминланади.
Янгиликлар лентаси
0