Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Буйрак касаллигида қандай овқатланиш керак

© pexels/Magda EhlersОвощи на рынке
Овощи на рынке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Oбуна бўлиш
Буйрак касаллиги бўлган одамларнинг овқатланиши мувозанатланган бўлиши лозим. Унга ҳар куни сабзавот ва меваларни витаминлар, микроэлементлар, клетчатка манбаи сифатида киритилиши зарур.
Буйрак касаллиги билан оғриган инсонлар истеъмол қиладиган маҳсулотлар турфа-хил, муҳим озиқ моддалар таркиби жиҳатидан мувозанатланган бўлиши керак. Бу ҳақда парҳезшунос Антонина Стародубова РИА Новостига маълум қилди.
Мутахассис кунига 5-6 марта кам миқдорда овқатланишни тавсия қилади.
“Рацион хилма-хил, муҳим озиқ моддалари таркиби жиҳатидан мувозанатланган, баъзи ҳолларда – оқсиллар чекланган бўлиши керак. Оқсил манбалари сифатида асосан қайнатилган ҳолда гўшт ва ёғли бўлмаган парранда ва сут, ёғи кам бўлган маҳсулотлар, тухум, кам миқдорда балиқ кунлик рацион таркибида бўлиши лозим”, - дейди у.
Парҳезшуноснинг таъкидлашича, бундай ҳолда, оқсил истеъмолини чеклаш даражаси буйраклар фаолиятининг пасайиши даражасига қараб белгиланади. Зарур бўлса, рациондаги анъанавий оқсил маҳсулотлари миқдори камайтирилади ва даволаниш учун махсус маҳсулотларга алмаштирилади.
Шифокор кунлик рационда туз миқдорини чеклаш кераклигини таъкидлади, яъни кунига 5 граммгача ёки ундан кам. Биринчи навбатда, тузланган бодринг, маринадлар, дудланган гўшт, консерва маҳсулотлари истеъмол қилишдан чекланиш лозим. Буйрак касаллиги бор инсонларга овқат тузсиз тайёрланади, сўнгра шифокорнинг тавсияларига асосан туз қўшиш мумкин. Таомнинг таъм хусусиятларини яхшилаш учун кўкатлардан фойдаланиш мумкин: ялпиз, арпабодиён, зира, долчин каби.
Сурункали буйрак касаллиги ва буйрак етишмовчилиги билан оғриган одамлар калий моддаси кўпайишидан эҳтиёт бўлишлари, таркибида калий миқдори паст бўлган сабзавот ва мевалар истеъмол қилишлари керак. Чунки бу гиперкалемия ва юрак-қон томир тизимининг бузилишига олиб келади. Аввало, бу моддалар қуритилган мевалар ва бананда кўп.
“Картошка, сабзи, лавлаги, кабачки, брокколи, қовоқ, бодрингни - қайнатилган, қовурилган ёки янги узилган, дон ёки картошка, гарнир ёки салатлар қўшилган сабзавотли шўрва ҳолатида истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Меваларда калий моддаси миқдори кам бўлиши лозим. Яъни олма, нок, апелсин, резаворлар каби”, - дейди Стародубова.
Шунингдек, суяк, юрак-қон томир тизими бузилишининг олдини олиш учун кунлик рациондаги фосфатлар миқдорини назорат қилиш лозим.
“Таркибида фосфот кўп бўлган озиқ-овқатларга қуйидагилар киради: қаттиқ ёки эритилган пишлоқ, жигар, буйрак, сардина, ёнғоқ, хамиртуруш, тухум сариғи каби субмаҳсулотлар. Фосфатлардан шунингдек, сабзавот ва меваларни консервалашда, газланган ва ширин ичимликларда, қуюлтирилган сут, колбаса ва сосискаларни тайёрлашда ҳам қўлланилади”, - дейди парҳезшунос.
Буйракларни асрашда шунингдек, гўшт, балиқ, қўзиқорин бульонлари, қайла ва қуйма таомлардан чекланиш, аччиқ зираворлар, қаҳва, аччиқ чой, какао, шоколад, газланган, спиртли ичимликлар каби буйракларни безовта қилувчи ва марказий асаб ва юрак-қон томир тизимини безовта қилувчи озиқ-овқатларни истеъмол қилишдан воз кечиш яхши самара беради.

Мавзуга оид:

Қайси дори кўпинча аллергияга сабаб бўлади
Бодомнинг аёллар учун қандай фойдали жиҳатлари бор
Туздан воз кечганда организмда нималар содир бўлади
Стрессни бартараф қилувчи маҳсулотлар
Янгиликлар лентаси
0