Дзюдочи Камолиддин Расуловни ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди - видео

© Sputnik / Стас ЭтвешАрест, архивное фото
Арест, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Oбуна бўлиш
Пойтахтнинг Учтепа туманида самбо бўйича жаҳон чемпиони қашқадарёлик спортчи Камолиддин Расулов пичоқлаб ўлдирилган эди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Камолиддин Расуловнинг ўлими юзасидан суд мажлиси 14 март куни якунига етди.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди судланувчи Ш.Т.ни марҳум спортчи Камолиддин Расуловни ўлдирганликда айбдор деб топган.
“Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми ‘ж’ банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилди ва унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчининг умумий тартибли жазо колонияларида жазо ўташи ва жазо муддати 2021 йилнинг 14 сентябрдан деб бошланиши белгиланди”, — дея ҳукмни ўқиб эшиттирди судья.
Самбо бўйича жаҳон чемпиони 29 ёшли Камолиддин Расулов 2021 йилнинг 13 сентябрь куни пойтахтнинг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлар олдида ўлдириб кетилган эди.
Янгиликлар лентаси
0