Жамият

Кимлардан хорижга чиқиш паспорти учун бож ундирилмайди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗагранпаспорт гражданина Узбекистана
Загранпаспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Энди ID-карта ва "загранпаспорт"ни йўқотган, яроқсиз ҳолга келтирганлар жавобгарликка тортилади.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган айрим шахсларга хорижга чиқиш паспорти берганлик учун давлат божи ундирилмайди. Бу президент имзолаган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда белгиланган.
Қонун билан биометрик паспорт ўрнига ID-карталари жорий этилаётганлиги сабабли айрим Кодекслар ва қонунларга ID-карта тушунчаси киритилди.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун давлат божи ундирилмайди”, - дейилган ҳужжатда.
ID-карта берганлик учун БҲМнинг 89 фоизи миқдорида бож ундирилади, хорижга чиқиш учун биометрик паспортни берганлик учун эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида ундирилади (илгари БҲМнинг 1,2 баравари эди).
Энди "загранпаспорт"ни ДХМда ҳам олиш мумкин
Шунингдек, ID-карталарни, хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотганлик, уларни яроқсиз ҳолга келтирганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0