Ўзбекистонда ҳаво совиши кутилмоқда - Ўзгидромет

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПрохожие во время снегопада
Прохожие во время снегопада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Oбуна бўлиш
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади. Шимолий ҳудудларда совуқ 10 даражага етиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Ўзбекистонга Эрон ҳудудидан 17-20 март кунлари илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда "Ўзгидромет".
17 мартда Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
18 мартда, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
17-18 мартда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда;
17 мартда Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин;
18 мартда Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин.
19-20 мартда кечалари ҳаво ҳарорати 0-3° илиқгача пасаяди, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳавода ва тупроқ юзасида 1-2° совуқгача бўлиши мумкин.
19-20 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларида 2-6° совуқгача, Қорақалпоғистоннинг шимолида баъзи жойларда 7-10° совуқгача бўлади.
Маълумот учун, Баҳорнинг дастлабки кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида кучли ёмғирлар бўлиб ўтмоқда. Бир неча кун давомида тўхтовсиз ёғингарчилик оқибатида бир неча ҳудудларда сел келган, тоғли ҳудудларда кўчки ҳодисалари кузатилган.
Янгиликлар лентаси
0