Россия

Россия буғдой ва шакар экспортини вақтинча чеклади

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Фотобанкка ўтишCosecha de trigo en Rusia
Cosecha de trigo en Rusia - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Чекловлар глобал бозорларда ноаниқлик шароитида ички бозорни ташқи факторлар таъсиридан ҳимоя қилиш учун керак.
ТОШКЕНТ, 15 мар —Sputnik. Россия ЕОИИ давлатларига буғдой экспортини 30 июнга қадар чеклади. Бу ҳақида бош вазир Михаил Мишустин имзолаган янги қарорда айтиб ўтилган.
"Россия ЕОИИ давлатларига 2022 йилнинг 30 июнига қадар буғдой, жавдар, арпа ва маккажўхорига ва уларнинг аралашмаларини (меслин) экспорт қилишни чеклади. Шунингдек, Россия Ҳукумати 31 августга қадар, учинчи давлатларга шакар ва шакар хом-ашёси экспортини чеклади", - дейилган хабарда.
Ушбу маҳсулотларни Россия ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш фақат гуманитар ҳамда халқаро ташиш мақсадларида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз бир неча кун олдин Россия ҳукумати ушбу чеклов чораларини киритиш тўғрсида маслаҳатлашув ўтказган эди. Унда маълум бўлишига кўра, ушбу чоралар глобал бозорларда ноаниқлик шароитида ички бозорни ташқи факторлар таъсиридан ҳимоя қилиш учун керак.
Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, бугунги кунда Россия ўзининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қопламоқда. Шу билан бирга, Росия ЕОИИ давлатларига 2021-2022 мавсум бошидан буён уларнинг Россия буғдойига бўлган эҳтиёжидан икки карра ортиқ буғдой етказиб берган.
Юқорида қабул қилинган чоралар, ички бозорда ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган маҳсулотларнинг нархлари кескин ошиши, дефицит пайдо бўлишининг олдини олиш учун жорий этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0