Шавкат Мирзиёев транзит йўловчилар оқимини оширишни топширди

© sputnik Встреча шестого "дримлайнера" в Ташкенте
Встреча шестого дримлайнера в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Oбуна бўлиш
Россия ҳудуди орқали парвозлар таъқиқланган вақтда, Ўзбекистон Россияни Жанубий Осиё давлатлари билан боғловчи муҳим транспорт хабга айланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни бўлиб ўтган мажлисда транспорт соҳасида фаолият юритаётган давлат корхоналарининг самарадорлигини ошириш вазифасини қўйди.
Хусусан, президент
транзит йўловчилар оқимини ошириш,
чартер парвозларга рухсат бериш тизимини соддалаштириш,
маҳаллий аэропортларни минтақавий транзит хабига айлантириш чоралари белгилаб берди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси эркин рақобат шароитида ишлаш учун замонавий ёндашувларни жорий қилиши, авиачипталар нархининг ошишига йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди.
Маълумот учун, сўнгги кунларда Россия Федерациясига нисбатан киритилган санкциялар ва жавоб чоралари оқибатида дунёнинг аксарият давлатлари Россия ҳаво ҳудудида парвоз қилиш ҳуқуқини йўқотди. Бунинг оқибатида Япония ва яна бир неча Жанубий Осиё давлатлари фуқаролари Дубай, Истанбул ва яна бошқа учинчи давлат аэропортлари орқали айланиб учишга мажбур бўлишмоқда. Ушбу давлат авиакомпаниялари ҳамда аэропортлари орқали йўловчилар оқими сезиларли даражада ошган.
Янгиликлар лентаси
0