Туризм

Туризм соҳаси учун ажратилган пуллар нимага сарфланиши маълум бўлди

Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу йил туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантиришга 262,8 млрд сўм ажратилади.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Маданий мерос объектлари, музейлар ва туризм соҳасидаги таълим муассасалари янада ободонлаштирилади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 110-сонли қарори қабул қилинди. Norma.uz хабарига асосан.
Ушбу ҳужжат билан 2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар рўйхати тасдиқланди.
Унга кўра туризм объектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, маданий мерос объектларини реставрация, консервация қилиш ва ободонлаштириш ҳамда маданий-кўнгилочар инфратузилмаларни ривожлантиришга 61 та лойиҳа йўналтирилган. Ушбу мақсадлар учун 262,8 млрд сўм ажратилади.
Туризм хизматлари соҳасига – 29,4 млрд сўм.
“Шаҳрисабз тарихий маркази” бутунжаҳон маданий мерос объектининг дастлабки регенерация ишлари амалга оширилади.
“Ичан қалъа” ҳамда “Бухоро тарихий маркази” бутунжаҳон маданий мероси жойлашган Хива ва Бухоро шаҳарларининг бошқарув режаси ишлаб чиқарилади.
А373, М39, А380, М37 Халқаро автомобиль йўллари бўйида миллий карвонсаройлар услубидаги 4 турдаги намунавий лойиҳалар ишлаб чиқилади.
“Қўқон-Туркий дунё туризм пойтахти” мақомини олгани муносабати билан Қўқон шаҳрининг инфротузилмаси замонавий шаклга келтирилади.
Маданий мерос объектлари – 117,3 млрд сўм.
“Шохи-зинда”, “Биби-Хоним”, “Регистон”, “Амур Темур” мажмуалари, “Сарой Мулк Хоним”, “Хўжа Дониёр” каби мақбаралар шунингдек, масжид ва мадрасалар ободонлаштирилади.
Музейлар – 43 млрд сўм.
Музей қўриқхоналари ва алоҳида кўчмас мулк маданий мерос объектлари, Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Ўзбекистон замонавий санъат музейи фаолияти яхшиланади.
“Муқимий” номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг лойиҳа- смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
Туризм соҳасидаги таълим муассасаларини – 73,1 млрд сўм.
Самарқанд шаҳрида “ШҲТ туризм ва маданий меърос таълим боғи барпо этилади.
Самарқанд шаҳрида жойлашган бир нечта маданий мерос объектлари негизида “Ипак йўли” санъат галереяси, “Арт резиденция”, “Ипак йўли институти” ташкиллаштирилади.
Қайд этилишича, икки ой муддатда янгидан бошланадиган лойиҳалар бўйича тасдиқланган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари асосида тендер ҳужжатлари экспертизадан ўтказилади. Харид қилиш тартиб-таомиллари якунлангандан сўнг, тендер ғолиблари билан пудрат шартномалар тузилади.
Янгиликлар лентаси
0