Туркманистоннинг янги президенти сайланди

© REUTERS / Vyacheslav SarkisyanСердар Бердымухамедов
Сердар Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Oбуна бўлиш
Сайловда Туркманистон аҳолисининг 97,17 фоизи иштирок этган.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Туркманистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида Сердар Бердимуҳамедов ғалаба қозонди. Бу ҳақда Туркманистонда сайлов ва референдум ўтказиш бўйича марказий комиссия матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сердар Бердимуҳамедов сайловчиларнинг 72,97 фоиз овозини тўплашга муваффақ бўлган.
Сайловда Туркманистон аҳолисининг 97,17 фоизи иштирок этган. Янги сайланган президентнинг инаугурацияси 19 март куни ўтказилиши режалаштирилган.
Сердар Бердимуҳамедов амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли. У Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Туркманистон парламенти олий палатасининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган эди. Унда Гурбангули Бердимуҳамедов давлат бошқарувига ёшлар келишини, ўзи эса Халқ маслаҳати раиси сифатида сиёсий тажрибасини мамлакат тараққиётига сарфлашини таъкидлаган эди.
Turkmen national flags fly on July 3, 2008 over a mosque in Kipchak, 15 kms outside the capital Ashgabat - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2022
Туркманистондаги сиёсий ўзгаришлар Тошкент ва Ашхобод муносабатларига қандай таъсир қилади
Сердар Бердимуҳамедов Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ягона ўғли, 1981 йил 22 сентябрда туғилган. Оилали, бир ўғил ва уч қизнинг отаси.
2001 йилда Туркманистон қишлоқ хўжалиги университетини (муҳандис-технолог), 2011 йилда Россия ТИВ дипломатия академиясида, 2011-2013 йилларда Швейцарияда Хавфсизлик сиёсати марказида (Европа ва халқаро хавфсизлик бўйича мутахассис) таҳсил олган.
2001-2003 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 2003-2008 йилларда Давлат озиқ-овқат саноати, 2008-2011-йилларда ўқиш даврида Туркманистоннинг Москвадаги элчиси маслаҳатчиси, 2011-2013-йилларда Туркманистоннинг Женевадаги доимий вакили маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2013-2017 йилларда ТИВда Европа давлатлари бўлими бошлиғи, нефт ва газ объектларини эксплуатация қилиш давлат агентлиги раҳбари ўринбосари, ТИВ халқаро телерадиоэшиттириш департаменти бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2016 йилдан депутат, қонунчилик бўйича парламент қўмитаси раҳбари бўлган. 2018 йилдан Ташқи ишлар вазири ўринбосари, 2019 йилдан Ахал вилояти ҳокими, 2020 йилда Туркманистон саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири, 2021 йилда Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари бўлган.
Халқаро Ахалтекин йилқичилик ва “Туркман алабай” уюшмалари раҳбари, Туркманистонда хизмат кўрсатган мураббий ва ит боқувчи.
Янгиликлар лентаси
0