Украинадан 5 884 нафар ўзбекистонлик қайтарилди

© http://mintrans.uz/ru/Узбекистанцы, эвакуированные из Украины, прибыли в Ташкент
Узбекистанцы, эвакуированные из Украины, прибыли в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2022
Oбуна бўлиш
Польшадаги элчихона 322 нафар фуқаро учун ватанга қайтиш учун сертификатлар расмийлаштириб берган.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. 2022 йил 15 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди.
Улардан 43 нафари аёллар, 20 нафари вояга етмаган шахслар ва 8 нафари чақалоқлар.
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 28 февралдан 11 мартга қадар 26 та авиарейс ташкиллаштирилган ва Украина ҳудудидан 5 884 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан 300 нафар аёл, 700 дан зиёд 14 ёшгача бўлган болалар, 40 нафар имконияти чекланган шахслар, шунингдек талабалар ва меҳнат мигрантлари олиб чиқилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси (вақтинча Львов шаҳрида жойлашган) мамлакатнинг чекка ҳудудларида бўлиб турган фуқароларни эвакуация пунктларига олиб келиш юзасидан ёрдам кўрсатмоқда.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ҳужжати йўқ 322 нафар фуқаро учун ватанга қайтиш учун сертификатлар расмийлаштириб берган.
Янгиликлар лентаси
0