Жамият

Омикроннинг "яширин штамми" айрим давлатларда кенг тарқалмоқда – ССВ

© Sputnik / Алексей Даничев / Фотобанкка ўтишСотрудница научно-исследовательской лаборатории
Сотрудница научно-исследовательской лаборатории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Омикроннинг янги "ВА.2" мутацияси ПЗР тестларида намоён бўлмайди, шу сабабли у аллақачон “яширин штамм” номини олган.
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Сўнгги кунларда дунёнинг бир неча мамлкатларида Омикроннинг янги штамми кенг тарқалмоқда, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Хусусан, Жанубий Корея, Вьетнам, Германияда ва Хитойда аниқланган омикроннинг янги тўлқини бошланган. Масалан, Корея Республикасида кунига ўрта ҳисобда 340 минг янги ҳолат қайд этиляпти. 14 март куни бу кўрсаткич янада ошиб, 362 мингдан зиёд беморга коронавирус ташхиси қўйилди.
Хавотирли жиҳати, энди касалликнинг янги тўлқини ер юзи аҳолисининг энг катта қисми яшайдиган Хитойда ҳам бошланмоқда. Бу ерда аниқланаётган янги ҳолатлар Омикроннинг ВА.2 мутациясини ташкил этяпти.
Хусусан, мамлакатда ўтган куни 1,5 мингга яқин кишида ушбу вариант аниқланди. Биргина Цзилинь провинциясида 900га яқин одам инфекцияни юқтирган. Шанхай ва Шэньчжэнь шаҳарларида ҳам хасталикка чалинганлар сони ошмоқда.
Шундан келиб чиқиб Хитой ҳукумати касаллик янада кенг тарқалмаслиги учун қатъий чекловларни жорий қилмоқда. Беморлар билан алоқада бўлганлар мажбурий карантинга олиняпти. Баъзи ҳудудларда эса “локдаун” эълон қилинаётир.
Шунингдек, ВА.2 Европанинг қатор мамлакатларида ҳам фаол тарқала бошлади. Оқибатда Буюк Британия, Бельгия, Швейцария ва Нидерландияда сўнгги кунларда касалланишлар сони яна ўса бошлаган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги штамм “омикрон”дан ҳам юқумлироқ. Энг ёмони, унга чалинганда касаллик нисбатан оғир асоратлар билан кечиши мумкин. Айниқса, у беморнинг ўпкасини зарарлаши кузатиляпти.
Қолаверса, ушбу вирус мутациясига ташхис қўйиш бирмунча мураккаб. У кўп ҳолларда одатдаги ПЗР тестларида намоён бўлмайди. Шу сабабли ВА.2 аллақачон “яширин штамм” номини олган.
АҚШ, Ҳиндистон, Франция, Бразилия, Россия, Туркия, Италия, Испания, Япония сингари мамлакатларда пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0