Колумнистлар

Ғарб ОАВлари журналистика стандартларини тубсизликка улоқтирди

© Pexels / brotiN biswaSСтопка газет
Стопка газет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Йиллар давомида Ғарб томонидан дунё қулоғига қуйиб келинган “мустақил” ОАВ ва объективлик меъёрлари ҳақидаги эртаклар қанчалик ширин эди! Умид қиламизки, энди бу эртакларга ҳеч ким ишонмайди.
Донецкдан олинган даҳшатли кадрлар бутун дунёга тарқалди. Дунё ОАВлари Донецк Халқ Республикаси пойтахти марказига ваҳшийларча берилган зарба ҳақида хабар қилиш учун ўз дастурларини фавқуолдда тўхтатди. Ғарб Украинанинг тақиқланган кассетали ракетадан фойдаланганини кескин қоралади. АҚШнинг Украинадаги элчихонаси фожеа сабаблари тергов қилинмагунча ва тинч аҳолига қарши “Точка-У”дан фойдаланишга буйруқ берганлар жазоланмагунча қуроллар етказиб бериш тўхтатилганини эълон қилди. Илон Маск, Стивен Кинг ва Бернард-Анри Леви зудлик билан Донецк қурбонларига ёрдам бериш учун фонд яратди...
Ҳақиқий фашизм: Донецк марказига ракета зарбаси тафсилотлари
Тахмин қилганингиздек, юқорида келтирилганларнинг барчаси параллел реалликдан олинган янгиликлар. Аслида эса, Ғарб бу фожеани шунчаки пайқамади, қонли терактни кўрмасликка олди, ўзини ҳеч қачон бундай ишлар бўлмагандек тутди. Ғарб телеканалларининг ҳеч бири Киев режими томонидан содир этилган ваҳшийликни ёритиш учун янгиликлар чиқишини тўхтатмади. Бирорта газета ўзининг асосий саҳифасини бунга бағишламади, баъзилари бошқа воқеалар қаторида бир-икки сатр келтириб ўтди, кўпчилиги бир оғиз сўз ҳам ёзмади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг кўплаб “агар”лар билан ўралган ноаниқ “афсусланиш”идан ташкил топган чиқишини ҳисобга олмаса, бирорта мамлакат етакчиси ёки элчихона расмийси ҳеч қандай баёнот бермади.
Албатта, биз Ғарб матбуотининг икки томонлама стандартларига анчадан бери ўрганиб қолганмиз. Ва айниқса, сўнгги йилларда - бир вақтлар обрўли газеталар саҳифаларида нашр этилган Россияга қарши ёлғон хабарларга ҳам. Америкалик ва европалик журналистлар “қаламни найзага алмаштириб, Россия ва барча русларга қарши ҳужумга шошилган. Бироқ, аудиториянинг сифатли журналистикага бўлган ишончини сақлаб қолиш учун ҳеч бўлмаганда объективлик бўлиши керакку?
Бироқ, Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланганидан бери, Ғарб ОАВларида кўраётганларимиз, воқеаларни объектив ёритишдан тўлиқ ва эҳтимол, якуний чекинишдир. Бу ҳеч нарса билан қамраб олинмайдиган, ҳар қандай муқобилликни бутунлай рад этадиган, янгиликларнинг муҳим қисмини жамоатчиликдан яширадиган ва бир томонлама сохта, ёлғон хабарлар оқимига тушган тарғиботга ўтишдир.
Ҳатто Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳам, маълум сабабларга кўра, матбуот ҳарбий рельсга ўтиб, фронтнинг у ёки бу томонида аниқ позицияни эгаллаганида ҳам, газеталарда қарши томондан келган баёнотлар ва ҳарбий хабарлар муҳокама қилинган. Совет ва Британия матбуоти Гитлер ёки Геббельс нутқларидан парчалар эълон қилар, немис газеталари Черчилль ёки Сталин нутқларини иқтибосларга бўлиб батафсил таҳлил қилар эди. Бугунги Ғарб ОАВлари эса журналистика стандартларини ботқоққа ботириб, қарши томон фикрини аудиториядан яширишга қарор қилган.
Масалан, Ғарб оммавий ахборот воситалари Донбасс шаҳарларининг Украина қуролли тузилмалари томонидан ўққа тутилишини умуман ёритмай келаётир. Бу энг яхши ҳолат десак бўлади. Ёмони эса, вайрон бўлган Донецк ёки Горловка суратларини “Россия ўққа тутгандан сўнг шаҳарнинг кўриниши” дея эълон қилишмоқда.
Баъзи Ғарб журналистларини нега ўқувчиларини Украина ҳарбийларининг ваҳшийликлари ҳақида хабардор қилмаётганликлари учун танқид қилганингизда, ДХР ва ЛХР худудларида уларнинг махсус мухбирларининг йўқлиги ва гўёки шу сабабли воқеа жойидан суратлар ва далиллар ололмаётганини “баҳона” қилишга ҳаракат қилишади. Аммо бу уларнинг Донецкда бўлиб ўтаётган воқеаларни бошқа жойда содир этилган деб суратлар эълон қилишига халақит бермайди. Сўнгги кунларда жиддий жанглар кетаётган Мариупол ҳудудида ҳам бирорта хорижий мухбир йўқ. Бироқ Ғарб оммавий ахборот воситалари воқеликнинг ҳаққонийлигини текширишга ҳатто уриниб кўрмай ҳар куни шаҳардаги вазият ҳақида қандайдир “ҳисоботлар”лар чоп этмоқда.
Айтайлик, узоқ вақтдан бери нацист “Азов” жангарилари томонидан босиб олинган Мариупол туғруқхонаси собиқ биносининг вайрон бўлиши ҳақида ҳамма жойда такрорланмоқда. Бироқ Украина снарядларининг Донбассдаги болалар боғчалари, туғруқхоналар, мактаблар ва ишлаб турган шифохоналарга қилган зарбалари худди шу ОАВлар томонидан қайсарлик билан эътиборга олинмаяпти.
Ғарб журналистлари айрим мавзуларни бир овоздан бойкот қилаётгани ҳам эътибор қаратиш лозим. Бу эса беихтиёр коллектив Ғарбнинг ахборот сиёсатини белгиловчи ягона мувофиқлаштирувчи марказ борлиги ҳақида ўйлашга ундайди. Майли, баъзилар учун бу конспирологик назариядек туюлсин. Бироқ Украина ҳудудида АҚШнинг махфий биолабораторияларининг шубҳали фаолияти ҳақида аксарият асосий ОАВларнинг жим туришини қандай тушуниш мумкин? Россиянинг Нидерландиядаги элчиси Александр Шульгин маҳаллий телевидениедаги машҳур сиёсий кўрсатувга берган интервюсида бу мавзуни бир неча бор кўтаришга уринган, уни эса шунчаки қўпол равишда тўхтатиб эфирдан олиб ташлашганди.
Агар бу мавзу БМТ Хавфсизлик Кенгаши даражасига кўтарилмаганда ва унга Хитой аралашмаганда эди, бу хабар ҳақида бутунлай гунг бўлишарди. Агар Ғарбда кимдир буни эслатмоқчи бўлса, у дарҳол “Россия агенти” ва “сотқин” деб эълон қилинади. Ўн йиллар давомида бизга Ғарбдаги сўз эркинлиги ҳақида нима дейишган эди?
Ғарб ОАВларида гапириш мумкин бўлмаган яна бир мавзу - миллатчи тўдалар назорати остидаги ҳудудларда сиёсий қатағонлар ва бошқача фикрлайдиган инсонларнинг судсиз ўлдирилишидир. Европа либералларининг асосий жарчиси бўлган The Economist журнали “Россиянинг сталинлашуви” мавзусига бутун бир сонини бағишлади. Унда ҳикоя қилишинича, гўёки бечора рус мухолифатчилари ҳозир ҳам шафқатсиз қатағонларга дуч келмоқда. Қолаверса, уларнинг ўзи “ГУЛАГга сургун ўрнига, энди Истанбул ва Ереванга учяпти”, деб ёзган. Мана сизга “сталинча қатағонлар” қанақа бўлади.
Бу вақтда эса, Кременная (Луганск Халқ Республикаси ҳудуди, ҳали Киев режими назорати остида) мухолифатчи мэри, мулоқот ва тинчликка чақирган Владимир Струкнинг қатл қилинишини Ғарбда деярли ҳеч ким ёритгани йўқ. Битта “Россия агенти”ни қатл қилишса қилишибдида, шуни деб ғарб ўқувчиларининг эътиборини асосий мавзулардан чалғитиш керакми энди қабилида. Масалан, Россия федерал канали эфирида урушга қарши шиорлар билан отилиб чиққан безори қиз “қаҳрамонлиги”ни олайлик. Ғарб ОАВларининг барчаси шу мавзу билан тиқилиб қолди. Аммо саккиз йил давомида урушга қарши шеърлар ёзган украиналик шоир, 70 ёшли Ян Таксюрнинг Украина Хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олиниши ва талон-тарож қилинишини Ғарб умуман эътиборига олгани йўқ. Худди “уруш даври қонунларига кўра” ҳатто адвокатларга ҳам уни кўришга рухсат этилмагани каби.
Саккиз йил давомида урушни тўхтатишга чақирган ва шунинг учун “Россия учун ишлаганлик”да айбланган Украина мухолифати сиёсатшунослари, экспертлари, сиёсатчиларининг йўқолиб борганига ҳам Ғарб эътибор бермади. Уларнинг баъзилари тавба-тазарру қилган чиқишлари билан кўриниш бериб туради. Улар чарчаган, юзида қийноқ ва азоблар белгилари билиниб туради. Кейин эса яна изсиз ғойиб бўлади. Уларга нима бўлаётганини, тирик ёки йўқлигини ҳеч ким билмайди. Аммо бу ҳақида на европалик ҳуқуқ ҳимоячиларининг баёнотлари, на Америка газеталарида чоп этилган мақолалар бор. Ахир буларни ёритиш мумкин эмас – бу билан “Россия зулмига” қарши курашаётган Украинани қандай қилиб “демократия” деб кўрсатиб бўлади?
Россия ҳарбийларининг ҳаракатлари туфайли Қримга оқиб кела бошлаган сув ҳақида ҳам худди шу сабабга кўра ҳеч нарса дейилмади. Яқинда Ғарб агентликлари бежирим шов-шувлар билан яриморолнинг сув билан таъминлашни “Путиннинг ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоси” дея жар солишар эди. Мана, Қрим сув омборлари сувга тўлиб-тошди ва шунда ҳам журналистлар негадир шу сувни оғзига солиб тургандек жим қолишди. Барибир сабаб аниқ: у ердаги жамоатчиликка Россия Украинадаги ҳамма нарсани “йўқ қилаётганини” кўрсатиш керакку. Ва нима учун минглаб одамларни сувдан маҳрум қилган“инсонпарвар” Киев ва “шафқатсиз” Россиянинг инсонларга ҳаётий зарурат бўлмиш сувни қайтараётгани ҳақида сўзлаб бериш эса улар учун жуда мураккаб масала. Шунинг учун ҳам бу борада лом-мим демасликка аҳд қилишган.
Донбасс республикаларини қуроллантириш учун ғарб услубидаги танкга қарши ракета комплекслари (Javelin и NLAW) келтираётгани ҳақида ҳам умуман гапиришмаяпти. Киев режими ғарбий ҳомийлари бундай техника билан Украинани тўлдириб юборганку. ДХР ва ЛХР расмийлари муваффақиятлари зафарлари ҳақида аллақон бир қанча тақдимотларини ўтказди. Жумладан улар орасида ушбу қурилмалар ва бошқа Ғарб қуроллари ниҳоятда кўп. Бундан ташқари, Донецкда ўз жангчиларининг ушбу қуролни ўзлаштирганликларини ва уни жангларда қўллашни бошлаганликларини эълон қилишмоқда. Бу учун НАТО инструкторларига ташаккур албатта, кўрсатмаларни тасвирлар билан батафсил ва тушунарлироқ тилда тузганлари учун.
Аммо булар ҳақида ҳеч қайси Ғарб матбуотида ҳеч нарса топа олмайсиз. У ерда эса ҳамон “Агар “Жавелин”лар нотўғри қўлларга тушиб қолса нима бўлади?” деган масалани муҳокама қилишмоқда. Аммо фотосуратлар ва видеолавҳалар билан тасдиқланган кўплаб фактларни Ғарблик тор фикрли ўқувчилардан эҳтиёткорлик билан яширишмоқда. Акс ҳолда, уларга Украинага қурол юбориш ва жўнатиш чақириқларини тушунтириш қийин бўлади (биринчи навбатда, "муқаддас Жавелинлар"), шу билан пировардида ДХР ва ЛПР қўшинларини кучайтиради.
Буларнинг барчаси Украина ва мустақил Донбассдаги воқеаларни Ғарб ОАВларида ёритишда ажойиб тарзда мувофиқлаштирилган “оқ нуқталар”га мисоллар холос. Ажабланарлиси ҳозирда Россиянинг ўзига қарши бошланган кенг кўламли ахборот уруши эмас, ва аллақачон улар ҳақида кўп айтилган машҳур икки томонлама стандартлар ҳам эмас. Ажабланарлиси Ғарб медиасининг қандай қилиб бирданига ягона қоидалар ва янги стандартларга мослашганидир (агар журналистика стандартларини тўлиқ бузишни бундай сўз билан аташ мумкин бўлса).
Ушбу сатрлар муаллифи умри давомида глобал ОАВларни бошқарадиган саҳна ортидаги марказлар назариясидан узоқ эди. Аммо бир хил газеталарнинг биринчи саҳифаларини ўша куни пайдо бўладиган бир хил фотосуратларни қанчалик кўп кўрсангиз, ушбу газеталар ёзиши мумкин бўлган ёки ёза олмайдиган мавзуларни қанчалик кўп таққосласангиз, бу сиёсатнинг Ғарбнинг турли мамлакатлари учун умумийдек ғалати тасодифларидан кўпроқ ҳайратга тушасиз.
Ва яна шу ерда Оқ уйнинг машҳур блогерлар учун АҚШда ёқилғи нархининг кескин кўтарилиши ҳақидаги ноқулай мавзуни қандай ёритиш бўйича брифингнинг саҳна ортидаги тафсилотлари бор (ва албатта, ҳамма нарсада Путинни айблаш керак), ва беихтиёр бундай инструктажларнинг турли оммавий ахборот воситалари муҳаррирлари учун қанчалик кўп ўтказилаётганидан ҳайрон бўласиз.
Ғарбдаги “мустақил” ОАВ ва уларнинг “журналистлик меъёрлари”га амал қилиши ҳақидаги эртаклар қанчалик гўзал, ширин эди! Кўпчилик шу ширин эртакларга ишонар эди. Умид қиламизки, энди бу эртакларга ҳеч ким ишонмайди.
Янгиликлар лентаси
0