Лавров: АҚШ сиёсати дунёни доллардан воз кечишга мажбурламоқда

© Rudin GroupГорящий доллар
Горящий доллар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозир кўп мамлакатлар савдо операцияларини юанда олиб боришни ўйлашмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Дунё иқтисодиётида долларнинг роли Вашингтоннинг сиёсати туфайли тушиб боради. Унга бўлган ишонч сусаймоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Ғарб матбуотида хабарлар чоп қилинмоқда, жумладан, немис матбуотида. Уларни кеча, бугун кўрдим. Кўпчилик долларда савдо қилишимиз керакми деб ўйланишмоқда”, - деди Лавров.
Россия ТИВ раҳбари ҳозир кўп мамлакатлар савдо операцияларини юанда олиб бориш устида бош қотиришаётганини эслатди.
Лавровнинг сўзларига кўра, Америка долларидан воз кечиш жараёни бошланган ва уни энди тўхтатиб бўлмайди.
У доллар қулаши ва бу валютага бўлган ишонч сезиларли сусайишини тахмин қилди.

Мавзуга оид:

ОАВ: Арабистон Хитой билан нефть савдосини юанда олиб боришга келишмоқда
Янгиликлар лентаси
0