Жамият

Муқобил ва тенг ҳуқуқли: Сенат маҳалла раислари сайловини ўтказиш тартиби белгилади

© AFPВыборы в Узбекистане
Выборы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу йилги сайловда 9 300 дан зиёд фуқаролар йиғинлари раислари сайланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Олий Мажлис Сенати Кенгаши фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллар) сайловини шу йилнинг май ойида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ушбу қарор асосида сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси тузилди, тадбирлар режаси ҳамда сайлов бюллетени намунаси тасдиқланди.
Кенгаш мажлисида сўзга чиққан Сенат раиси Танзила Нарбаева бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишдаги энг муҳим вазифаларни белгилади. Хусусан:
зарур бўлган барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш;
сайлов жараёнига ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш;
сайловни ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи тамойилларига сўзсиз риоя этишларини таъминлаш.
Мажлисда шунингдек, ҳудудларда сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар тузиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этиш, санитария-гигиена талабларини назорат қилиш ҳамда сайлов жараёнини кенг ёритиш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб олинди.
Таъкидлаш жоизки, аввалги сайловда 9093 нафар оқсоқол сайланган бўлса, бу сафар 9 300 дан зиёд раислар сайланиши кутилмоқда. Шунингде, ўтган сайловда раисликка сайланганлар ичида ўқитувчилар кўп бўлган, хотин-қизлар эса 11,2 %ни ташкил этган эди.
"Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги қонуннинг асосий талаблари:

1. Маҳалла раислари (оқсоқоллар) ваколати муддати 3 йил этиб белгиланган.

2. Сайлов натижаси қонуний бўлиши учун унда сайловчиларнинг камида 12% иштирок этиши керак.

3. Маҳалла раиси ва унинг ёрдамчилари сайлови алоҳида бўлиб ўтади ва улар бир-бирига қариндош бўлиши мумкин эмас.

4. Раис (оқсоқол) яширин овоз бериш орқали сайланади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0