Сиёсат

Ўзбекистон биатлон федерациясига янги раис сайланди

© Фото: Ўзбекистон мудофаа вазирлигиҚодиржон Турсунов
Қодиржон Турсунов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мудофаа вазирининг ўринбосари Қодиржон Турсунов Ўзбекистон биатлон федерациясига раис этиб сайланди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Мудофаа вазирининг ўринбосари Қодиржон Турсунов Ўзбекистон биатлон федерациясига раис этиб сайланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қодиржон Турсунов номзоди Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгашида бўлиб ўтган Биатлон федерациясининг навбатдан ташқари II конференциясида қўллаб-қувватланган.
"Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Абдусаматов федерация раиси ўринбосари лавозимига сайланган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Ўзбекистон биатлон федерацияси рўйхатдан ўтказилган эди. Бу ташкилотнинг асосий мақсади мамлакат ҳудудида биатлон спорт турини ривожлантириш, оммавийлаштириш ва у билан шуғулланувчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0