Ўзбекистон ун ва шакар билан тўлиқ таъминланган - вазирлик

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишСахар
Сахар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Oбуна бўлиш
Россия томонидан буғдой ва шакар экспортига киритилган вақтинчалик чекловлар Ўзбекистондаги мазкур маҳсулотлар ҳажмига таъсир кўрсатмайди.
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Ўзбекистон буғдой ва шакар билан тўлиқ таъминланган, деб хабар қилмоқда Қишлоқ хўжалик вазирлиги.
"Республикада аҳоли ва корхоналарнинг талабини узлуксиз, етарли миқдорда ва барқарор нархларда буғдой, ун, шакар маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда ички бозорларда нархларнинг кескин ўзгаришининг олдини олиш тўлиқ таъминланган", - дейилган хабарда.

Буғдой

Хусусан, ушбу йилда Ўзбекистон далаларида 7,68 млн. тонна буғдой ҳосили олиш кутилмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 1 миллион тоннага кўп.
Ўтган йилда Ўзбекистонда 6,66 млн. тонна буғдой етиштирилган, Йил якунига қадар 2, 77 млн, тонна буғдой ҳамда 357,7 минг тонна ун Қозоғистондан импорт қилинган. Шунингдек, салкам 1 млн. тонна ун (949 минг кг) Афғонистонга экспорт қилинган.

Шакар

2022 йилда Ўзбекистонда 600 минг тонна шакар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ўтган йилда 620 минг тонна шакар хомашёси Бразилиядан импорт қилинган. Афғонистонга 25 тонна шакар экспорт қилинган.
2022 йил март-май ойларида таъминотчилардан яна қарийб 180 минг тонна хомашё етиб келади. Бундан ташқари жорий йил июнь-октябрь ойларида 200 минг тонна шакар хомашёси олиб келиш режалаштирилган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Россия томонидан буғдой ва шакар экспортига киритилган вақтинчалик чекловлар Ўзбекистонда мазкур маҳсулотлар ҳажмига таъсир кўрсатмайди, ички бозорда нархлар барқарор бўлади, деб хулоса қилган Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Янгиликлар лентаси
0