Пенсия ёшига етган ходимни ишдан бўшатиш таъқиқланади - янги қонун

© Sputnik / Владимир Акимов / Медиабанкка ўтишУзбекские старики из Коканда
Узбекские старики из Коканда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Oбуна бўлиш
Пенсионерлар учун санаторияларга бепул йўлланмалар, спорт мажмуалари, театр ва музейларга кириш бепул бўлади.
ТОШКЕНТ, 16 март — Sputnik. Эндиликда пенсия ёшига етган ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади. Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда пенсия ёшига тўлган ходимни иш берувчининг ташаббуси билан бўшатишни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.
Қарор билан қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
“Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилини қарор топтиришда ташаббускор ижтимоий фаол нуронийлар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланади.
Корхона ва ташкилотларда “Фахрийлар кенгашлари”, фуқаролар йиғинларида “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг фаолияти мувофиқлаштирилади.
“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида кексалар ҳолидан доимий хабар олиш тизими ташкил қилинади ҳамда ижтимоий ҳимоя дастурлари доирасида давлат хизматлари кўрсатилади.
“Нуронийлар маскани” мажмуаларида ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.
Маҳалла раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари ва маҳаллалардаги бошқа жамоатчилик тузилмалари фаолият кўрсатади.
1 апрелдан пенсионерлар учун қуйидаги имтиёзлар жорий этилади:
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади.
Шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади.
Оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммаси компенсация қилинади.
Кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади.
Кексалар учун давлат театрлари ва музейларга кириш чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.
Кексаларнинг республикамиздаги диққатга сазовор жойларга сайёҳлик сафарлари ташкил этилади.
Шу билан бирга, 1 октябрга қадар “Нуроний” электрон платформаси ва ягона электрон базаси фаолиятини йўлга қўйилади.
1 сентябрга қадар кексаларга оид маълумот ва янгиликлар уларнинг мобиль телефон рақамларига SMS-хабарнома юбориш орқали маълум қилиб борилади.
1 майдан бошлаб эса ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимлари ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг “Саll-маркази”га қилинган мурожаатлар асосида бир қатор хизматлар кўрсатади.
Янгиликлар лентаси
0