Россия

Путин: Россия хорижий компанияларнинг мол-мулк ҳуқуқини ҳурмат қилишда давом этади

© Sputnik / Андрей ГоршковПрезидент РФ Владимир Путин, архивное фото
Президент РФ Владимир Путин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия президенти чет эл компанияларининг мол-мулк ҳуқуқи ҳурмат қилинишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакат Ғарб мамлакатларидан фарқли ўлароқ чет эл компанияларининг мол-мулк ҳуқуқини ҳурмат қилишда давом этишини маълум қилди.
“Биз АҚШ ва унинг тобелари томонидан кўрсатилаётган сурбетларча босимга қарамасдан мамлакатимизда ишлашни давом эттираётган хорижий компанияларнинг позициясини қадрлаймиз. Бундан буён улар ривожланиш учун албатта қўшимча имкониятлар олишади”, - дея ваъда берди Путин Россия минтақаларини қўллаб-қувватлаш чораларига қаратилган йиғилишда.
Россия етакчисининг таъкидлашича, энди Россияда ким ўз ходимлари ва мижозлари олдидаги мажбуриятларини унутиб, ўз ҳамкорларини қўрқиб сотганларни билишади.
“Шу билан бирга, Ғарб мамлакатларидан фарқли ўлароқ, биз мол-мулк ҳуқуқини ҳурмат қиламиз”, - деди Путин.
Россия 24 феврль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.
Бунинг ортидан кўплаб хорижий компаниялар Россиядан кетишмоқда ёки фаолиятларини вақтинча тўхтатишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0