Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари аниқланди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРабота вневедомственной охраны московской полиции
Работа вневедомственной охраны московской полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Oбуна бўлиш
Шаҳрисабз, Касби ва Миришкор туманларида диний экстремистик оқими аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг қатор ҳудудларида “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
47 ёшли шаҳрисабзлик Қ.Ғ. 2017-2020 йилларда Россияда ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими (ДЭО) аъзолари таъсирига тушиб, уларни қўллаб-қувватлаган.
Доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин ўз атрофидагиларга бу оқим ғояларини тарғиб қилган ва 6 кишидан иборат ноқонуний гуруҳ ташкил этган.
Бошқа ҳолатда эса 1995 йилда Касби туманида туғилган Т.М. 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Москва шаҳрида бўлган даврида экстремистик оқим тарафдорлари таъсирига тушиб қолган.
Самарқандда “Жиҳодчилар” ва “Ҳизб ут-Таҳрир”* тарғибчилари қўлга олинди
Қайтганидан кейин экстремистик мазмундаги материалларини яқинларига тарғиб қилган. Шунингдек, у келгусида уйланганидан сўнг турмуш ўртоғи билан бирга Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.
Бундан ташқари, Миришкор туманида яшовчи 26 ёшли Т.Ж. телеграмда профил очиб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни гуруҳдаги дўстларига тарқатган.
Барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган. Гуруҳларнинг бошқа аъзолари аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0