Сиёсат

Токаев Қозоғистонда давлат бошқарув шаклини ўзгартиришни таклиф қилди

© Фотохост-агентство sco-russia2020.ru / Фотобанкка ўтишПрезидент Казахстана Касым-Жомарт Токаев
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Токаев Қозоғистонда кучли парламентга республика бошқарув шаклига ўтишни, президент қариндошларига давлат ишларида ишлашни таъқиқлашни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 16 мар – Sputnik. Қозоғистонда давлат бошқарув шакли ўзгариши керак, парламент кўпроқ ваколатларга эга бўлиши керак, деди Қосим-Жомарт Токаев парламентнинг қўшма мажлисида халққа мурожаат қилиб.
"Бизга Қозоғистон тараққиётининг сиёсий моделини қайта ташкил этиш бўйича ўлчовли қадамлар керак. Гап, биринчи навбатда, супер-президентлик бошқарув шаклидан кучли парламентга эга бўлган президентлик республикасига якуний ўтиш ҳақида бормоқда. Бундай тизим оптимал мувозанатни таъминлайди, ҳокимият институтларини ва мамлакатнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшади."
Шунингдек, у давлат раҳбарининг ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида бирор-партияга аъзо бўлишини қонуний равишда таъқиқлашни таклиф қилди. Токаев бу сиёсий рақобатни кучайтириб, барча партияларнинг ривожланиши учун тенг шароитлар яратишини қайд этди.
Бундан ташқари, президент Қозоғистонда Конституциявий суд ташкил этишни таклиф қилди.
"Бош прокурор ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга ҳам Конституциявий судга мурожаат қилиш имконияти берилиши керак. Умид қиламанки, бу ташаббуслар адолатли ва ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги муҳим қадам бўлади", - деб тушунтирди Токаев.
Яна бир ташаббус президентнинг яқин қариндошларини давлат ва давлат компанияларида лавозим эгаллашни тақиқлаш таклифи бўлди. Токаев давлат раҳбари барча фуқаролар учун имкониятлар тенглигини кафолатлаши кераклигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0