Жамият

АКТ вазирлиги TikTokка ваколатхона очишни таклиф қилди

© AP Photo / Kiichiro SatoTikTok
TikTok - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
TikTok Ўзбекистон қонунга зид материаллар тарқалишини олдини олиш бўйича АКТ вазирлиги билан ҳамкорлик қилишга тайёр.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов TikTok компанияси вице-президенти Тео Бертрам билан онлайн учрашув ўтказди.
Маълумки, Тик Ток бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Компания вакиллари Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.
“Компания вакиллари платформа орқали тарқаладиган ҳар-хил Ўзбекистон қонунларига зид материаллар тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдиришди”, дейилади хабарда.
АКТ вазирлиги томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, компания вакилларига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича таклифлар берилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва Давлат персоналлаштириш маркази масъул ходимлари ҳам иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0