Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Компьютер билан ишлашда кўриш қобилиятини қандай сақлаб қолиш мумкин

© Pexels / ThisisengineeringТехнология
Технология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Компьютер мониторлари кўриш қобилиятига жиддий зарар қилади. Агар кўп вақт компьютер қаршисида ўтирсангиз, кўриш қобилияти ёмонлашиши мумкин.
Бу ҳолатда кўриш қобилиятини қандай ҳимоя қилиш мумкин? Тиббиёт фанлари номзоди, офтальмолог шифокор Наталья Ворошилова РИА Новости билан суҳбатда тавсиялари билан ўртоқлашди.

Қулай иш жойи

Биринчи навбатда иш ўрнини тўғри жойлаштириб олиш, тўғри техника ва чироқ танлаш зарур. Ялтироқ мониторлар кўриш қобилияти учун ўта зарарли.
“Ялтироқ экранлар кўз ва асаб тизимига кўп юклама ташлади. Бундай экранлар атрофда мавжуд нарсаларни акс эттиради. Компьютер монитори сифатли ва дисплей ёруғлик кўрсаткичи баланд бўлиши керак. Пикселлар қанча кўп бўлса, шунча яхши”, - дея таъкидлайди шифокор
Шунинг учун ялтироқ мониторлар учун махсус қопламалар мавжуд. Қоплама кўзга ташланадиган юкламани енгиллаштиришга ёрдам беради.
Шунингдек, хона ёруғлигини ҳам тўғри танлаш лозим. Шифокорнинг сўзларига кўра, люменесцент лампалардан воз кечган маъқул. Чунки оқ ранг гаммаси кўзни тез чарчатади. Сариқ рангда ёруғлик тарқатувчи лампалар эса кўзни тинчлаштиради ва кўриш қобилиятини ёмонлаштирмайди.

Тўғри ўтириш

Иккинчи муҳим қоида- тўғри ўтириш. Мониторнинг ноқулай жойлаштирилгани, тана, бош, бўйиннинг нотўғри жойлашуви кўзни икки баробар чарчатади.
“Компьютер билан ишлашда агар катта монитор бўлса- 70-75 см, ноутбук экрани бўлса 35-40 см узоқликда ўтириш лозим. Нигоҳ линияси ва экран жойлашуви ўртасидаги масофа 20-30см бўлиши керак. Экранга қараётганда кўз зўриқмаслиги керак”, - дейди кўз шифокори.
Мониторгача бўлган масофанинг тўғрилигини қандай текшириш мумкин? “Тирсак қоидаси” бу борада ёрдам беради: кўзлардан экрангача бўлган масофа ўрта бармоқнинг учидан тирсагигача бўлган масофага тенг бўлиши керак.
"Шунингдек, Америка оптометристлар ассоциацияси томонидан тавсия этилган 20-20-20 қоидаси ҳам бор. Ҳар 20 дақиқада 20 сония давомида 20 фут (6 м) масофа узоқликка қараш керак. Шунчаки деразадан ташқарига қараш ёки сайр қилиш ҳам бу машқнинг ўрнини босади”, - дейди Ворошилова.
Тўғри ўтириш жуда муҳим: пастки оёқ ва сон бир-бирига тўғри бурчак остида жойлашган бўлиши керак, тирсаклар столда, орқа текис бўлиши керак. Кун мобайнида бир неча марта тананинг ҳолатини ўзгартириб туриш лозим.

Кўзлар учун гимнастика

“Кўзлар учун гимнастика узоқдан яқинликка ёки яқинликдан узоққа қарашга асосланган. Узоқ масофага қарашда кўзнинг аккомодатив мушаклари бўшашади, яқиндан қараганимизда у зўриқиш ҳосил қилади. Кўп вақт давомида фақат яқин масофага қараш аккомодатив мушакларнинг зўриқишига олиб келади”, - дейди мутахассис.
Шифокорнинг сўзларига кўра, кичик астигматизм, узоқни ёки яқинни кўра олмаслик кўзнинг функционал қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу тез чарчаш ва кўриш қобилиятининг тез фурсатда бузилишига олиб келади.
Янгиликлар лентаси
0