Жамият

Наврўз байрамини қаерда нишонлаш мумкин - манзиллар

© ИА "Жахон" / Анвар ИльясовПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Республикада жойлашган 100 дан ошиқ истироҳат боғлари, хиёбонлар ва кўчаларда байрам тадбирлари ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистонда бу йил байрам қаерларда нишонланади? Туризм ва маданий мерос вазирлиги Республика бўйича ўтказиладиган тадбирлар рўйхатини эълон қилди.
19-23 кунлари Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишлаб халқ сайиллари, сумалак сайли, фестиваллар, спорт ўйинлари, маданий тадбирлар, концерт дастурлари, ярмарка ва кўргазмалар ташкил этилади.
Байрам тадбирлари 100 дан ошиқ асосий майдонлар, хиёбонлар ва кўчаларда ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикаси. “Наврўз сайли”, “Наврўз” умумхалқ байрами, “ Миллий ўйинлар спорт мусобақаси фестивали” доирасида спорт тадбирлари, “ Урф-одат, қадрият” анъанавий ёшлар сайли, Фалклёр жамоалар иштирокида концерт дастури, арқон тортиш мусобақалари .
Андижон вилояти. Барча истироҳат боғларида “Наврўз” умумхалқ байрамлари.
Бухоро вилояти. “Наврўз” умумхалқ байрами, цирк ва дорбозлик йўналиши бўйича “Ҳар кунинг бўлсин, Наврўз” шиори остида маданий тадбирлар, ҳарбий қисмларда таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари.
Жиззах вилояти. Барча истироҳат боғлари ва сайилгоҳларда “Наврўз” умумхалқ байрами.
Навоий вилояти. Навоий, Зарафшон, Ғозғон шаҳарлари ва туман марказларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари, “Баҳор неъматлари” ва “Энг яхши Наврўз таомлари” кўргазмалари, улоқ-кўпкари, кураш, чиллак, арқон тортиш ва бошқа миллий спорт мусобақалари, дорбозлар ва цирк жамоалари, таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари.
Наманган вилояти. Барча истироҳат боғларида “Наврўз” умумхалқ байрамлари.
Самарқанд вилояти. “Наврўз” умумхалқ байрамлари, Шашлик фестивали.
Тошкент вилояти. “Ассаллом Наврўз” умумхалқ байрамлари.
Фарғона вилояти. Барча истироҳат боғларида “Наврўз” умумхалқ сайиллари.
Хоразм вилояти. Миллий дор ўйинлари, рассомчилик ва ҳунармандчилик кўргазмалари, театр ҳафталиги.
Тошкент шаҳри. Наврўз этник боғи ва Янги Ўзбекистон боғида “Ассаллом Наврўз” умумхалқ байрамлари.
Умумхалқ сайилларига маҳаллий фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, цирк санъати усталари, оилавий ансамбллар, бахшилар, шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистлари жалб этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 17 февраль куни байрамни ҳар томонлама юксак савияда ўтказиш мақсадида президент қарори қабул қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0