Жамият

Тажрибали шифокорларга якка тартибда оилавий шифохона очишга рухсат берилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Нафақага чиққан тажрибали шифокорлар ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлар кўрсатиши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Тажрибали шифокорларнинг якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади, - деди Шавкат Мирзиёев 18 март куни тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувида.
"Тажрибали шифокорларга якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритишга рухсат берамиз. Бунинг учун алоҳида клиника очиш талаб этилмайди.
Ушбу тоифадаги шифокорлар ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлар кўрсатиши мумкин бўлади.
Якка тартибдаги оилавий шифокорларга, аҳолига бепул кўрсатилаётган хизматлари учун тўлов босқичма-босқич Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали берилади.
Пенсияга чиққан шифокорлар ўз тажрибасидан самарали фойдаланиши мумкин бўлади. Бундай фаолият ушбу шифокорларнинг ўзига ҳам фойда бўлади, улар ҳам ўзини кераклигини ҳис қилади", - деди президент бу борада.
Шавкат Мирзиёев айтишига кўра, ушбу тоифа шифкорлари учун ижара пули ҳам тўлаб берилади.
Янгиликлар лентаси
0