Ўзбекистонда илк бор улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнир ўтказилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровУчастники международного турнира по купкари в Самаркандской области Узбекистана
Участники международного турнира по купкари в Самаркандской области Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2022
Oбуна бўлиш
Тадбир доирасида турли кўргазмали чиқишлар, миллий спорт турлари намойиши, ҳамда улоқ-кўпкари бўйича халқаро Конференция ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистонда илк маротаба улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнир ўтказилади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.
Халқаро турнир Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Қорабайир отлари маҳорат мактаби”да 24-26-март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мусобақаларда Марказий Осиё ҳамда Венгриядан жами 120 нафарга яқин чавандозлар иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбир доирасида турли кўргазмали чиқишлар, миллий спорт турлари намойиши, ҳамда улоқ-кўпкари бўйича халқаро Конференция ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, улоқ, кўпкари – Ўрта Осиё халқларининг қадимий оммавий, миллий ўйинларидан бири бўлиб, асосан, ғалаба ва ҳосил байрамлари, тўй ва сайиллар муносабати билан ташкил этилган.
Ўзбекистонда улоқ-кўпкари мусобақалари вилоятларда мавсумий ва доимий равишда ўтказилиб келинади. Шу йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича уларнинг сони 260,7 минтани ташкил этмоқда. Энг кўп от Тошкент вилоятига (55,8 минг бош)тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0