Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Юрак учун энг фойдали ичимлик

© AFP PHOTO / DOMINIQUE FAGETГорсть какао-бобов
Горсть какао-бобов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Какао истеъмол қилиш қон томирлар фаолиятини яхшилайди ва стресслар оқибатида юракка етказиладиган зарарли омиллар таъсирини камайтиради.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Мунтазам равишда какао истеъмол қилиш юрак учун фойдали: ичимликнинг хусусиятлари стрессли ҳолатларда органни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Бирмингем университети олимлари бундай хулосага келишди. Тадқиқот Nutrients журналида эълон қилинди.
Мутахассислар дуккаклилар таркибидаги флавоноидлар - бензо-гамма-пирондан олинган табиий кислород таркибидаги гетероциклик бирикмалар гуруҳи - руҳий стресс пайтида қон томирларининг ишлашига ижобий таъсир кўрсатишини аниқладилар.
"Флавоноидларга бой какао истеъмол қилиш стрессдан кейин эндотелия функциясининг вақтинчалик бузилишини камайтириш ва стрессли эпизодлар пайтида қон оқимини яхшилашнинг самарали усули бўлиши мумкин", дейилган тадқиқотда.
Олимлар какаони кундалик рационга киритишни тавсия қилдилар, шунингдек флавоноидлар бошқа озиқ-овқат маҳсулотларида: яшил чой, малина, гилос, маймунжон (ежевика) ва узум таркибида ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0