Дунёда

Қирғизистон гўшт ва ун экспорт қилишни тақиқлади

© Sputnik / Артур Лебедев / Фотобанкка ўтишПроизводство муки
Производство муки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қирғизистондан айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб чиқишга вақтинчалик тақиқланди.
Қирғизистондан айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ жорий этилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон ҳукумат матбуот хизматига асосан.
Чеклов 6 ой давомида амал қилади, транзитга тааллуқли эмас. Чоралар мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинди.
ЕОИИ ҳудудидан ташқарига экспорт қилиш мумкин эмас: буғдой ва меслин, буғдой уни, ўсимлик ёғи, кунгабоқар уруғлари, шакар, тухум, инкубация учун тухум.
Қирғизистондан экспорт қилиш мумкин эмас: қорамол гўшти, ем (пичан, сомон), арпа, сули.
Янгиликлар лентаси
0