Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон президенти лавозимига киришди

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишПремьер-министр РФ М. Мишустин принимает участие в заседании Евразийского межправительственного совета
Премьер-министр РФ М. Мишустин принимает участие в заседании Евразийского межправительственного совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2022
Oбуна бўлиш
Сердар Бердимуҳамедов қасамёд келтирди ва Туркманистон президенти лавозимига киришди.
Сердар Бердимуҳамедов қасамёд келтирди ва Туркманистон президенти лавозимига киришди.
Собиқ давлат раҳбарининг ўғли навбатдан ташқари президент сайловларида 72,97 % овоз тўплади.
Сердар Бердимуҳамедов амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли. У Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Туркманистон парламенти олий палатасининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган эди. Унда Гурбангули Бердимуҳамедов давлат бошқарувига ёшлар келишини, ўзи эса Халқ маслаҳати раиси сифатида сиёсий тажрибасини мамлакат тараққиётига сарфлашини таъкидлаган эди.
Сердар Бердимуҳамедов Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ягона ўғли, 1981 йил 22 сентябрда туғилган. Оилали, бир ўғил ва уч қизнинг отаси.
2001 йилда Туркманистон қишлоқ хўжалиги университетини (муҳандис-технолог), 2011 йилда Россия ТИВ дипломатия академиясида, 2011-2013 йилларда Швейцарияда Хавфсизлик сиёсати марказида (Европа ва халқаро хавфсизлик бўйича мутахассис) таҳсил олди.
2001-2003 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 2003-2008 йилларда Давлат озиқ-овқат саноати, 2008-2011-йилларда ўқиш даврида Туркманистоннинг Москвадаги элчиси маслаҳатчиси, 2011-2013-йилларда Туркманистоннинг Женевадаги доимий вакили маслаҳатчиси лавозимларида ишлади.
2013-2017 йилларда ТИВда Европа давлатлари бўлими бошлиғи, нефт ва газ объектларини эксплуатация қилиш давлат агентлиги раҳбари ўринбосари, ТИВ халқаро телерадиоэшиттириш департаменти бошлиғи лавозимларида ишлади.
2016 йилдан депутат, қонунчилик бўйича парламент қўмитаси раҳбари бўлди. 2018 йилдан Ташқи ишлар вазири ўринбосари, 2019 йилдан Ахал вилояти ҳокими, 2020 йилда Туркманистон саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири, 2021 йилда Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари бўлди.
Халқаро Ахалтекин йилқичилик ва “Туркман алабай” уюшмалари раҳбари, Туркманистонда хизмат кўрсатган мураббий ва ит боқувчи.
Янгиликлар лентаси
0