Жамият

Президент 75 кишини афв этди

CC0 / Unsplash / Matthew Ansley / Тюрьма. Иллюстративное фото
Тюрьма. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Наврўз байрами арафасида 75 киши афв этилди. Улардан 17 нафари аёллар, 15 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Наврўз байрами арафасида жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 75 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 2 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
Шунингдек, 16 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 17 нафарини аёл, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 6 нафарини ногиронлар ҳамда 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни ҳам Шавкат Мирзиёев 63 нафар маҳкумни авф этган эди.
Янгиликлар лентаси
0