Ҳодисалар

Самарқандда болаларни игна тиқиб қўрқитган боғча тарбиячисига нисбатан жиноий иш очилди

© SputnikГосударственный детский сад №24 Куйичирчикского района
Государственный детский сад №24 Куйичирчикского района - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Самарқанд шаҳридаги “Golden kids” хусусий боғчаси тарбиячиси болаларни ухлатиш учун уларнинг танасига игна тиқиб келганликда гумонланмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Самарқанд шаҳрида болаларни игна тиқиб қўрқитган хусусий боғча тарбиячисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда шаҳардаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларни қўрқитиш учун игна тиқиб азоблаб келгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълум қилинишича, бу ҳолат шаҳардаги “Golden kids” хусусий боғчасида рўй берган. Терговга қадар текширувда бу ишни боғчада ишловчи пастдарғомлик фуқаро (1992 йилда туғилган) содир этгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми "а, в" (вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсни қийнаш) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ҳам ҳолатга муносабат билдириб, ўрганиш ишлари олиб борилаётгани, кейироқ батафсил маълумот берилишини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0