Жамият

Тошкентда Наврўз шодиёналари – видео

© Sputnik / Рамиз БахтияровПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Дўстлик боғида “Makon Fest” миллий санъат ва анъаналар фестивали бошланди. Фестивал дастури доирасидаги тадбирларда ўзбек халқининг бой анъаналари ва урф-одатлари жамланган.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Тошкентдаги Дўстлик боғида “Makon Fest” миллий санъат ва анъаналар фестивали бошланди.
Фестивал дастури доирасидаги тадбирларда ўзбек халқининг бой анъаналари ва урф-одатлари жамланган: амалий санъат дурдоналари ва миллий таомлар, бетакрор оғзаки ижод ва номоддий мероснинг энг сара намуналари ҳамда бошқалар ўз ифодасини топган.
Пойтахтнинг Яккасарой тумани ҳокимининг мухбиримизга маълум қилишича, халқ сайиллари уч кун давом этади. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ҳунармандчилик ярмаркаси, кўргазмалар, спорт мусобақалари ва концерт дастурларидан баҳраманд бўлишади.
Наврўз байрамини қаерда нишонлаш мумкин - манзиллар
Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам Наврўз катта шод-хуррамлик билан нишонланмоқда.
2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами президент фармони билан мамлакатда "Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!" деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кенг нишонланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0