Умра зиёратини ташкил этиш қисман сайёҳлик фирмаларига берилиши мумкин

© AP Photo / SAUDI TVПаломники молятся во время хаджа
Паломники молятся во время хаджа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2022
Oбуна бўлиш
Рамазон ойида Умра зиёратини юқори савияда ташкил этиш бўйича ҳамкор ширкат масъуллари билан ўзаро мулоқот олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Умра сафарини сайёҳлик фирмалари орқали ҳам қисман ташкил этиш масаласи кўриб чиқиляпти. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Юртдошларимизнинг Умра зиёратига бўлган талаб ва истаклариниинобатга олиб, Умра сафарини сайёҳлик фирмалари орқали ҳам қисман ташкил этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, 20 март куни Умра-2020 мавсумида сафар харажатларини тўлиқ тўлаган, лекин пандемия сабабли зиёратга бора олмаган фуқароларнинг охирги гуруҳлари Саудия Арабистонига жўнаб кетади.
Шу билан COVID-19 пандемияси сабабли зиёратга бора олмай қолган 23 минг ўзбекистонликни Умра сафарига юбориш ишлари тўлиқ якунланади.
Ҳозир Рамазон ва Шаввол ойларида Умра сафарини амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий ва амалий ишлар жадал суръатда олиб борилмоқда.
Хабарда ёзилишича, Арабистонда меҳмонхона ва бошқа турдаги хизматга талаб ошиши Рамазон ойида ташкил этиладиган Умра тадбирларининг нархи кўтарилишига таъсир кўрсатади.
“Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳамкор ширкат вакиллари билан Рамазон ойида ташкил этиладиган Умра зиёрати юзасидан музокаралар олиб борилди ва белгиланадиган нарх бўйича ўзаро келишувга эришилди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Рамазон ойида хизмат кўрсатиш нархлари ошаётган бўлсада, Шаввол ойида (Рамазон ойидан кейин) Умра мавсумининг охиригача зиёратчиларнинг сафар харажатлари учун амалдаги мавжуд қиймат сақлаб қолинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида 2020 йил тўлов қилиб, қолиб кетган зиёратчилар қўшимча 4,7 миллион сўм тўлов қилишларига тўғри келган эди. Бу пандемия Умра хизматлари кўрсатишга салбий таъсир кўрсатгани билан изоҳланган эди. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда икки йил аввалги ҳолатга нисбатан нарх-наво кўтарилган. Боз устига Саудия Арабистонида 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи ҳам жорий этилган.

Мавзуга оид:

Саудия Арабистонига сафар қиладиган зиёратчиларга енгиллик берилди
Умра рейслари ҳар куни 2 марта амалга оширилади
Умра-2022: ўзбекистонликлар учун зиёрат қачон бошланади ва унинг нархи қанча
Янгиликлар лентаси
0